Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Рамазону шариф ойида Бухоро шахар эхсон блогерлари томонидан Онкогематология бўлимида даволанаётган беморларга хайри эхсон килинди.

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Рамазону шариф ойида Бухоро шахар эхсон блогерлари томонидан Онкогематология бўлимида даволанаётган беморларга хайри эхсон килинди.

8 апреля 2024 от Вилоят болалар куп тармокли тиббиёт маркази ахборот хизмати


Рамазон ойи жўнаб кетишига маьлум муддат колган даврда, бу ойни муаттар хидидан нафас олишга муяссар килган Аллохимга бехад хамду-санолар бўлсин. Рамазон ойида хайри эхсон килиш бошка ойларга нисбатан савоби жуда хам бехисоб экан. Етим есирлар, камбағал оилалар, мискинлар, дардманд беморларга инфо қилишнинг савоблари чексиз.

Хайри эхсонни ошкора қилиш савоблигини хаммамиз тушунамиз. Аввалари бир кишидан иккинчи кишига эхсон қилинар эди. Аллохга хамду санолар бўлсинки, хозирги даврда савобталаб миллионлаб кишилардан мухтожталаб миллионлаб кишиларга хайрия эхсонлар қилиняпти.

Бу фоний ёлғончи дунёда молу давлати кўп бехисоб бўлган кимсалар хам, ўзлари билан боқий дунёга хеч нарса олиб кетолмайдилар. Рамазону шариф ойида бирта одамга бўлса хам ифторлик қилиб берилса, ўша одамга Аллох бехисоб савобини бериб хамма гунохларидан кечиб дўзахдан озод қилиб, ризқини кўпайтирар экан.

Ўнг кўлинг берганини, чап кўлинг сезмасин деган халқ орасида шундай бир тушунча бор, бу жудахам нотўғри экан ёки хария эхсонни ошкора қилмаслик керак дейишади. Бир хадисда айтишларича қиёмат қойин бўлганида хамма ўзи билан ўзи овора бўлар экан. Бу ёмон холатда Аллох таоло етти тоифа одамни аршни соясига чақирар экан. Шулардан бир тоифаси албатта хайри эхсон қилганлар экан.

Азизлар бизнинг авлодларимиз, бобокалонларимиз бошқа миллат вакилларига нисбатан жуда хам бир бирларига ёшу қарига, эьтборли, хурмат иззатли, оқибатли, мухаббатли, шу билан биргаликда юксак билимли, салохиятли, мехри дарё инсонлар бўлиб, нафақат шарқда бутун дунё халқлари эьтиборида бўлишган. Ўзбекистон келажаги бўлган биз ёшлар, Амир Темур, Ибн Сино, Ал-Хоразмий, Ал- Беруний авлодлари бўлганимиздан фахрланайлик.


Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ахборот хизмати.
















Report Page