Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида “9 май -Хотира ва қадрлаш куни” ва "12 май — Халқаро хамширалар куни" кенг нишонланди.

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида “9 май -Хотира ва қадрлаш куни” ва "12 май — Халқаро хамширалар куни" кенг нишонланди.


Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 9 май -Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан узоқ йиллар давомида марказга рахбарлик қилган устозимиз тиббиёт фанлари номзоди марҳум Асрор Шамсиддиновнинг хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда устозниг оила азолари, шогирдлари, фахрийлар ва хамкасблари иштирок этишди.

Тадбир марказ бош шифокори тиббиёт фанлари номзоди Каримов Қахрамон Рахимович томонидан очилиб, иштирокчиларга Асрор Солиевичнинг меҳнат фаолияти даври ва у босиб ўтган йўл ҳамда эришган ютуқлари тўғрисида гапириб ўтди. Асрор Солиевич марказда раҳбар бўлиб ишлаган йилларида амалга оширилган катта ташкилотчилик ҳамда тиббиёт илм фани йўлидаги амалий ишлар ёритиб берилди. Шунингдек, унинг ташаббуси билан мамлактимиз миқёсида ташкил қилинган халқаро илмий-амалий анжуманлар, охирги йилларда марказда илмий салоҳиятли мутахассисларнинг кўпайиб борганлиги эътироф этилди.

Ўз навбатида вилоят миқёсида аҳоли саломатлиги муҳофаза қилиш борасидаги ишлари тўғрисида  тиббиёт фанлари номзоди Н. Вохидов сўзга чиқиб, марказ вилоят миқёсда жуда катта илмий даргоҳга айланганлиги, Асрор Солиевичнинг ташкилотчилик маҳорати, севимли касбига бўлган садоқати, ватанига фидоийлиги, ўз соҳасининг моҳир, талабчан ва жонкуяр ходимлиги билан бошқалардан фарқ қилиб турган фазилатларини баён қилди.

Шундан сўнг тадбирнинг 2- қисми бошланди, хар йили 12 майда халқаро ҳамширалар куни ( International Nurses Day ) нишонланади. Тарихдан маълумки, XI асрда Европада қизлар ва аёллар жамияти барпо этилди. Шу даврдан бошлаб улар беморларни парвариш қилиш билан шуғуллана бошладилар. XIII асрда Елизавета Тюрингенская ўз маблағи ҳисобига шифохона қургач, ҳамшира касби жорий этила бошланади. 1348 йилда вабо касаллиги эпидемияси даврида ҳамширалар жамиятда нечоғли улуғ касб эканлиги аён бўлади ва улар алоҳида ҳурматга муносиб топилади. Уларнинг хизматлари бутун дунёда эътироф этила бошланади.

Ўзбекистонда ҳам олий тоифали билимга эга ҳамшираларнинг илм даргоҳларига асос солинди. Cўнгги йилларда ҳамшираларнинг меҳнати инсонларга меҳр беришнинг энг мақбул йўли эканлигини, ушбу йўналиш бугун барча давлат хизматчисининг асосий қуролига айланиши шарт эканлиги ҳаётимизга киритилди.

Беморларнинг саломатлиги бевосита ҳамширалар фаолиятига боғлиқ. Касалликнинг олдини олишда ҳам уларнинг фидойилигини алоҳида эътироф этмоқ даркор. Нафақат, тиббий воситалар, дори-дармонлар ва муолажалар билан, балки хушхулқи ва ширинсуханлиги билан минг бир дардга дармон бергувчи ҳамширалар айниқса, бугунги коронавирус пандемияси ўз таъсирини ўтказаётган кунда нафақат, фидойилигини, шу билан бир қаторда жонфидолигини ҳам амалда ифода этмоқдалар.

Марказ бош шифокори тиббиёт фанлари номзоди Каримов Қахрамон Рахимович байрам тадбирини бошқариб, тадбир иштирокчилари, улар тимсолида шукуҳли кунда ўз хизмат вазифасини иш ўрнида ўтаётган ҳамшираларни бугунги “Ҳамширалар куни” билан табрикладилар. Табрикларга узоқ йиллардан буён ушбу шифо масканида фаолият юритиб келаётган устозлар Янги туғилган чақалоқлар бўлими мудири Д. Саидова ва бошқа мураббийлар ҳам қўшилишиб, ўз тилак ҳамда истакларини билдирдилар. Уларнинг шарафли, масъулиятли ва фахрли ишларида мувоффақиятлар изҳор қилинди.

12 май Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан 60 нафар тизимда намунали фаолият юритаётган ҳамшираларни байрам билан табриклаб, эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар топширилди. Яна 50 нафар марказда фаолият юритаётган энг илғор хамширалар ички туризм орқали Шахрисабз туманига маданий хордиқ олиш учун юборилди.

Шунингдек тадбирга Бухоро вилоят мақом ансанбили хам таклиф этилиб мақом кечаси ташкил этилди.

БВБКТТМ ахборот хизмати

Report Page