Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов "Қурувчилар куни" муносабати билан соҳа ходимларини байрам билан табриклади.

Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов "Қурувчилар куни" муносабати билан соҳа ходимларини байрам билан табриклади.


Ассалому алайкум ҳурматли тантана иштирокчилари!

Андижоннинг азиз бунёдкор қурувчилари!

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович бошчилигида, юртимиздаги улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу эса ўз навбатида бизни улуғвор мақсадлар сари дадил етаклаб, юртимизнинг қурилиш соҳасида мисли кўрилмаган ўзгаришларни амалга оширишимизга туртки бўлмоқда. Ҳозирда бутун инсоният пандемия билан курашаётган бир вақтда юртимизда бундан қийинчиликларга қарамай, Сиз азиз қурувчилар томонидан улкан бунёдкорлик ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Президентимизнинг 2017 йил 7 августдаги ПФ-5136-сонли фармони билан август ойининг иккинчи якшанба куни “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” деб эълон қилинган.

Бугунги кунда шаҳарлар ва туманлар аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, уларни замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида ривожлантириш ҳамда аҳолининг уй-жой ва ижтимоий–маиший шароитини яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида мамлакатимиз улкан қурилиш-бунёдкорлик майдонига айланди.

Шу билан бирга соҳадаги асосий омил-малакали мутахассислар меҳнати ва уларни муносиб қадрлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Азиз бунёдкор қурувчилар!

Сизларни, Сизлар орқали вилоятимизнинг барча қурувчиларини касб байрамингиз билан самимий табриклайман.

Сизларга касб байрами муборак бўлсин!

Шуни ишонч билан айтаман, Сизлар муҳтарам Президентимизнинг яратувчилик, бунёдкорлик қудратини, мақсадини тез англаб оласиз. Миллий ва замонавий меъморчилигининг барча тажрибаларидан ижобий фойдаланган ҳолда вилоятимизда қурилаётган биноларимизнинг салобатли, кўркам, қурилишига эришмоқдамиз.

Тўғрисини тан олиб гапирсак, мустақилликнинг дастлабки йилларида қурилган бинолар билан кейинги икки-уч йилда қурилган ва қурилаётган бинолар ўртасида меъморчилик, қурувчилик маданияти ва қурилиш сифати ўртасида катта фарқ бор.

Вилоятимиз аҳолисини уй-жойга эхтиёжи юқорилигини инобатга олиб бу йил жами 118 та - 6248 та хонадонли 5, 7, 9 ва 16 қаватли уй-жойлар қурилиб, йил якуни билан фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Бу ютуқларда буюртмачи ташкилотлар, лойиҳачидан тортиб архитектура-қурилиш назорат органлари мутахассислари, қурилиш материаллари ишлаб чиқараётган корхоналар, қурувчи ишчиларидан тортиб инженер-техник мутахассисларнинг ҳамкорликда меҳнат қилаётганлиги асосий мезон бўлмоқда.

Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, қурилиш ишларини аниқ режа асосида бир маромда сифатли амалга оширилишида, мавжуд муаммоларни тезкор бартараф қилинишида анъана тусига кирган “Қурувчилар куни”ни ҳар хафтада мунтазам ўтказиб бораётганлигимиз ўз самарасини бермоқда.

Ўтган қисқа давр мобайнида вилоятимизда салоҳиятли ихтисослашган пудрат ташкилотлари шаклланди, уларнинг раҳбарлари ва ишчи-мутахассисларининг касб маҳорати ортиб бормоқда.

Уларнинг меҳнати ҳам муносиб тарзда тақдирланиб бормоқда.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” деган сўзларидан келиб чиқиб, Сизларни, Сизлар орқали вилоятимиздаги барча қурувчиларни касб байрами билан яна бир бор табриклайман.

Эътиборингиз учун раҳмат!


Андижон вилояти ҳокимлиги

Матбуот хизмати.



Report Page