Вилоят ҳокими Каттақўрғон шаҳридаги “Обод маҳалла” дастури борасидаги ишларни кўздан кечирди

Вилоят ҳокими Каттақўрғон шаҳридаги “Обод маҳалла” дастури борасидаги ишларни кўздан кечирди

Axborot xizmati

“Обод маҳалла” дастурига кирган маҳаллаларда аҳолининг яхши яшаши учун ҳар томонлама шарт-шароитлар яратилган бўлиши, фуқароларнинг бандлиги билан боғлиқ масалалар, саломатлигини тиклаш,  ҳар бир оиладаги муаммо ўрганилиб бартараф этилган бўлиши лозим. Бу бугунги куннинг талаби.

Шаҳримизда ҳам айни вақтда “Обод маҳалла” дастурига киритилган иккита 1-сектор ҳудудидаги “Оқ-олтин” ҳамда Ингичка шаҳарчасидаги 3 секторга қарашли “Нуробод” маҳаллаларида бу борада ишлар олиб борилмоқда.

Яқинда Каттақўрғон шаҳрида бўлган вилоят ҳокими Э.Турдимов олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Ҳудудда бажарилаётган ишларни жойида бориб ўрганишлар натижаси шу куни Ингичка шаҳарчасида шаҳар ҳокимлиги вакиллари, депутатлар ва тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда таҳлил қилинди.  



Вилоят “Нуробод” маҳалласидаги “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишларнинг шу бугунга қадар бажарилиши юзасидан ишчи гуруҳ ҳисоботининг ҳар бир бандига алоҳида эътибор қаратди.



-“Обод маҳалла” дастурига кўра шу ҳудуддаги ҳар бир ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларида барча қулайликлар яратилиши, маҳаллалар, хонадонларда сув, электр энергияси, газ таъминоти бўйича муаммо бўлмаслиги, фуқароларнинг бандлиги таъминланиши, саломатлиги назоратдан ўтказилиши, умуман олганда ҳар бир оиладаги муаммо бартараф этилиши лозим, шундагина халқнинг бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга ишончи ортади ва рози бўлади, - дея таъкидлади вилоят ҳокими Э.Турдимов.

Шунингдек, йиғилишда ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар, яъни симёғочларни алмаштириш, сув, ичимлик суви, газ таъминотидаги муаммолар муҳокама қилинди.



Йиғилиш сўнггида вилоят ҳокими шаҳардаги дастурга тушган иккита маҳаллада олиб борилаётган ишлар бўйича берилган топшириқларни икки хафта муддат давомида ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқларни берар экан бу борада депутатларни янада фаол бўлишга чақирди.




Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page