Видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

Видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

ИИВ ЖХД Ахборот хизмати

Йиғилишда Ички ишлар, адлия ва прокуратура органлари бошлиқларига бириктирилган ёшлар билан мактабларда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда хавфсиз ўтказиш бўйича “Ғамхўр – 2024” профилактик тадбирларини амалга ошириш юзасидан сўзлаб, 2024-йилнинг 4 ой давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати тизимлари томонидан жиноятларнинг барвақт олдини олиш бўйича ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш борасида бажарилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар каби бир қатор масалалар кенг муҳокама этилди.

Унда ИИВ, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбар ходимлари ҳамда ҳудудий студиялардан масъуллар иштирок этди.

Хусусан, генерал-майор Б.Т.Абдуллаев ёзги таътил давомида болаларнинг вақтини сермазмун ўтказиш мақсадида ташкил этилган барча оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш, алоқа, транспорт хизмати ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятлар бўйича профилактик тадбирларни кучайтириш бўйича вилоят масъулларига алоҳида кўрсатма ва топшириқлар берди.

Report Page