Видеоселектор

Видеоселектор


Айни дамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори раҳбарлигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Видеоселектор кун тартибига:



1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6262-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-5185-сон қарорида белгиланган вазифаларни ўз муддатларида бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида; 



2. “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ва унинг ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖлари фаолиятини тугатиш, унинг асосий воситаларини ва биноиншоатларини Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили;

3. Агентликни барча таркибий бўлинмаларини бино-иншоотлар билан таъминлаш, агроҳимстанция ва лабораториялар фаолиятини тўлиқ ишга тушириш; 


4. “E-Fito” ва “Ягона дарча” электрон тизимига тегишли маълумотларни ўз вақтида киритилишининг таҳлили;

5. Дала назорати ва ташқи карантин назорати;

6. Тупроқнинг агрокимёвий хаританомаларини тайёрлаш учун тупроқ намуналарини олиш тадбирлари тўғрисида;

 7. Зарарли чигиртка ўчоқларини аниқлаш ва тарқалиш хавфини бартараф этиш тўғрисида;

8. Биолаборатория, ўсимлик клиникалари ва қадоқлаш корхоналарини туманлар кесимида ташкил этиш прогноз кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисида;

9. Биолабораторияларда энтомофагларни кўпайтириш учун озуқа маҳсулотлари заҳираси яратилганлиги, оналик маҳсулотлари билан таъминланиши, дебиторлик қарздорликлар ва уларнинг ундирилиши ҳамда Кластерлар, фермерлар билан шартномалар тузилиши тўғрисида;



10. Ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш;

11. Зарарли организмлар аниқланган ҳолатларда уларга қарши амалга оширилган фитосанитар чора-тадбирлар тўғрисида;

12. 2021 йил пул тушумининг таҳлили ва дебиторлик қарздорликларни ундириш масаласи;

13. Инспекциянинг моддий-техник базасини яхшилаш;

14. Ҳуқуқбузарларни жаримага тортиш;

15. Бошқа масалалар видеоселектор йиғилишида ўрин олди.

Юқоридаги кун тартибига киритилган масалалар бўйича барча вилоятлардан йил давомида бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Видеоселекторда барча Самарқанд вилоят Ўсимликлар каранитини ва ҳимояси бошқармаси ходимлари, туман ва шаҳар бўлим бошлиқлари, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиаллари, «Биосифат» республика маркази, Республика агрокимёвий таҳлил маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматлари, ички ва ташқи карантин бўйича етакчи агрономлар ва инспекторлар, барча автомобиль йўлларидаги инспекторлар, ахборот-таҳлил бўйича бош мутахассислар, ўсимликлар клиникалари фаолияти мониторинги бўйича бош мутахассислар ва барча фумигаторлар иштирок этишмоқда.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

 

Каналга қўшилинг 👇👇

 

https://t.me/Samkarantin

 

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

 

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

 

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA

 


Report Page