Ветеринария жарроҳлиги ва акушерлик соҳасидаги муаммолар, ечими ва ривожлантириш истиқболлари
Бугун Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида Ветеринария фанлари доктори, профессор Ҳ.Қ.Рустамов таваллудининг 95 йиллигига бағишланган ветеринария жарроҳлиги ва акушерлик соҳасидаги муаммолар, ечими ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусида Илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Конференцияни университет ректори, Биология фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор фахрий унвони соҳиби Х.Юнусов кириш сўзи билан очиб берди.
Конференция давомида қуйидаги университет профессор-ўқитувчилари ва Халқаро экспертларнинг маърузалари тингланди:
Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Чорвачиликда қўшилган қийматлар занжирини рвожлантириш” лойиҳасининг халқаро эксперти Михаил Сохадзе (Грузия онлайн) Ветеринария жарроҳлиги ва акушерлик кафедраси мудири, профессор Нарзиев Бахтиёр Далиевич, Қозоғистон Миллий Аграр Университети доценти Абзал Махмутовларнинг (онлайн) маърузалари тингланди.
Пленар йиғилишда Равшанов Миржалол Акмал ўғлининг “Қўйларда сенуроз касаллигини хирургик усулда даволаш”, Уразов Шерали Абдуғаниевичнинг “Маҳсулдор сигирларда бачадон субинволюциясининг этиопатогенези”, Нарзиев Нурмуҳаммад Бахтиёроивичнинг “Разработка оперативного доступа к грудному лимфатическому протоку коз”, Рўзибоев Ахмад Комилжоновичнинг “Отларда йирингли бўғим касалликларини даволаш ва олдини олиш" мавзуларидаги маърузалари эшитилди.
Ахборот хизмати