Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК Тошкентдаги кўп квартирали уйларда рециркуляция (айланма) насосларни ўрнатишга киришди

Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК Тошкентдаги кўп квартирали уйларда рециркуляция (айланма) насосларни ўрнатишга киришди


Насослар муаммоли жойларда ўрнатилади ва иситиш ва иссиқ сув узатилишини яхшилайди. Компания мавжуд 230та насос ўрнатилганидан сўнг навбатдаги ускуналар партиясини харид қилишни режалаштирмоқда.

Жорий йилнинг ноябр ойида «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК, Янгиҳаёт тумани Дўстлик-1 массивида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш бўйича пилот лойиҳани амалга оширди. Компания мутахассислари еттита кўп қаватли уйларда рециркуляция (айланма) насослар ўрнатдилар. Ушбу қарор босимни ошириш ва иссиқ сув айланишини оптималлаштириш ва натижада турар-жой биноларида иситишни яхшилаш имконини берди.

Насослар иссиқлик таъминотининг умумий балансини сақлашда ўз самарадорлигини кўрсатди. Veolia Energy Tashkent 230та ихчам рециркуляция (айланма) насосларини сотиб олган ва улар тез орада муаммоли жойларга ўрнатилади.

Муаммоли локациялар «Termis Engineering» дастурий таъминот ёрдамида танлаб олинди. Ушбу илғор кўп функцияли платформа дунёнинг 500дан ортиқ шаҳарларида иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан қўлланилади.

Тошкент иссиқлик тармоқларини рақамлаштиришдан сўнг, «Termis Engineering» дастури қўшимча ускуналар ўрнатиш зарур бўлган шаҳарнинг энг заиф ҳудудларини аниқлади. Ҳозир Чилонзор туманидаги учта 12 қаватли уйларда рециркуляцион насослар ўрнатилмоқда. Шунингдек, Яшнабод туманидаги 4та кўп қаватли уйларда ҳам шундай насослар ўрнатилган.

Veolia Energy Tashkent 2023 йилда ускуналарни сотиб олишни ва ўрнатишни давом этади. Ушбу ёрдамчи ускуналарнинг ўрнатилиши амалдаги тарифларга таъсир қилмайди. 




Report Page