Вазирликнинг юқоридаги фикрлари асоссиз эканлигини исботловчи далиллар

Вазирликнинг юқоридаги фикрлари асоссиз эканлигини исботловчи далиллар


Математика фани бўйича мактаб ўқувчилари ва Олий таълим муассасалари талабалари учун бир нечта Халқаро олимпиада ва танловлар мавжуд бўлиб, улар ичида асосийлари қуйидаги 2 та Халқаро Математика Олимпиадалар ҳисобланади:

- Мактаб ўқувчилари учун энг нуфузли олимпиада International Mathematical Olympiad (IMO) бўлиб, у 1959-йилдан бери мунтазам равишда ўтказилиб келинади; 

- Талабалар учун эса энг нуфузли олимпиада 1994-йилда ташкил этилган бўлиб, International Mathematics Competition (IMC) деб номланган. 

Талабалар ўртасидаги математика олимпиадаси Мактаб ўқувчилари олимпиадасидан кейин ташкил қилинганлиги сабабли, номланишида чалкашлик юзага келмаслиги учун IMC (International Mathematics Competition) деб номланган. Шунинг учун унинг номланишидан келиб чиқиб (Competition = мусобақа), бу шунчаки мусобақа деган фикрга келиш нотўғри. IMC – бу талабалар ўртасида бўлиб ўтадиган энг нуфузли олимпиада ҳисобланади.

2021 йилдаги олимпиадада 50 дан ортиқ давлатдан 112 та жамоа иштирок этди. Қуйида 2021-йилда иштирок этган университетларнинг тан олинган THE World University Rankings рейтинги бўйича 2021-йилда эгаллаган ўринларини университет номи – ўрни (давлат) кўринишида университетларни санаб ўтсак:

University of Oxford -1 (UK); Massachusetts Institute of Technology -5 (USA); University of Cambridge -6 (UK); Imperial College London -11 (UK); University College London -16 (UK); Nanyang Technological University -47 (Singapore); University of Amsterdam - 66 (Netherlands); Leiden University -70 (Netherlands); École Polytechnique -87 (France); University of Maryland, College Park -90 (USA); Shanghai Jiao Tong University -100 (China); Ghent University -103 (Belgium); University of Cape Town -155 (South Africa); University of Vienna -164 (Austria); Katholieke Universiteit te Leuven -164 (Belgium); Lomonosov Moscow State University -174 (Russia); Tel Aviv University -191 (Israel); Moscow Institute of Physics and Technology -201-250 (Russia); Universidade de São Paulo -201-250 (Brazil); University of Tartu -251-300 (Estonia); Higher School of Economics -251-300 (Russia); Stellenbosch University -251-300 (South Africa); National and Kapodestian University of Athens -401-500 (Greece); Charles University in Prague -401-500 (Czech Republic); Sharif University of Technology -401-500 (Iran); Technion Israel Institute of Technology -401-500 (Israel); University of Tehran-501-600 (Iran); Universidad de Costa Rica -501-600 (Costa Rica); Jagiellonian University -501-600 (Poland); Universidad Complutense de Madrid -501-600 (Spain); Loránd Eötvös University -601-800 (Hungary); Saint-Petersburg State University -601-800 (Russia); Barcelona Tech -601-800 (Spain); University of Belgrade -601-800 (Serbia); University of Granada -601-800 (Spain); Aristotle University of Thessaloniki -601-800 (Greece); University of Warsaw -801-1000 (Poland); University of Ljubljana -801-1000 (Slovenia); University of Indonesia -801-1000 (Indonesia) каби университетлар иштирок этган олимпиадани қандай қилиб, “U lokal xarakterga ega bo‘lib, xalqaro ilmiy akademik doiralarda yuqori reytingga ega emas” деб аташ мумкин?

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бу расмий муносабати ушбу олимпиадада иштирок этган, иштирок этиш учун йиллар давомида тайёрланиб келаётган минглаб ёшларнинг, қолаверса Математика фанига қизиқиши бор ёшларнинг руҳиятига ва ижтимоий муҳитига салбий таъсир қилаётганлигини маълум қиламиз.

Шунингдек, Халқ таълими тизимидаги каби (https://lex.uz/docs/-4320713) Олий таълим тизимида ҳам нуфузли халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ёшларни қўллаб-қувватлаш юзасидан замон талабига жавоб берадиган норматив ҳужжат ишлаб чиқилиши лозим деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон Математиклар Жамияти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Математиклар Кенгаши ва В.И.Романовский номидаги Математика Институти Республикамизда Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилишга доим тайёр эканлигини маълум қилади.

Report Page