Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилган Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 11 та устувор йўналишлари белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилган Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 11 та устувор йўналишлари белгиланди


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбариСаодат Боймирзаева маълум қилди.

Жорий йилнинг 21 декабрь куни мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, гендер тенгликни таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлашда ўта муҳим сиёсий ва ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 21 декабрдаги ги 208-сон Фармонга кўра

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.

Қўмита фаолиятининг 11 та устувор йўналишлари белгиланди:

хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

ва қонуний манфаатларини ифодалаш;

эркаклар ва хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш, хотин-қизлар ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат хизмати, таълим, илм-фан ва инновация, спорт, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳаларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш;

хотин-қизларнинг касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига кўмаклашиш, тадбиркорлигини ривожлантириш;

оила аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини олиб бориш, ижтимоий ходим

ва бошқа давлат хизматчилари билан ҳамкорликда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш;

оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом овқатланиш ҳамда репродуктив саломатлик қоидаларини оммалаштириш;

оила институтини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни тарғиб қилиш;

миграциядан қайтган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувига, улар билан манзилли ишлаш орқали зарур ёрдамлар олишларига кўмаклашиш;

кейс менежмент қўллаган ҳолда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш ҳамда улар билан манзилли ишлаш;

ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун давлат ташкилотлари, халқаро молия институтлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш.

🔰 Қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:

ü Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.

ü Шунингдек, Қўмита раиси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган:

ü Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;

ü вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари – вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари лавозими;

ü туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари – туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари лавозими киритилди.

ü Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

ü Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолияти такомиллаштирилади.

“Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 401-сон Президент Қарори билан:

ü Бошқарув ходимлари орасидаги хотин-қизларнинг улушини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш талаби давлат корхоналарининг ижро органлари, шу жумладан директорлар кенгаши ва кузатув кенгашларининг таркибини шакллантиришда ҳам татбиқ этилади.

2024 йил 1 февралдан:

ü касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишида янги иш бошлаётган хотин-қизлар учун тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш, такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш мақсадида таълим ташкилотларида тажрибали касаначи ва ҳунармандларни жалб этган ҳолда касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади;

ü хотин-қизларни касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишларида касб-ҳунарга ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида молиялаштирилади.

Бунда, таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир битирувчи хотин-қиз учун сарфланган ўқитиш харажатларининг 70 фоизи, бироқ БҲМнинг 5 баробаридан ошмаган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

ü “xotin-qizlar.uz” платформаси негизида “Банд бўлмаган хотин-қизлар” модули яратилиб, вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграция қилинади.

ü 2024 йил 1 мартгача “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган очиқ танловларда иштирокчиларни баҳолаш имконини берувчи электрон дастурий таъминот ишлаб чиқилади ҳамда 2025 йилдан ҳар йили ушбу танлов ўтказилади.

ü Ишсиз хотин-қизлар замонавий миллий либосларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш мақсадида тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг бино ва иншоотнинг дастлабки 3 ойлик ижара тўлови 2024 йил 1 январдан БҲМнинг 10 бараваригача миқдорда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси томонидан қоплаб берилади.

▶️ 2024 йил 1 январдан:

ü хотин-қизларнинг ҳақ тўланадиган жамоат ишлари асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритувчи бўлиб ишлашига 11 ойгача муддатга рухсат этилади;

ü ташкилот (иш берувчи) томонидан иш ўринлари захирага қўйиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар тоифаларига оилавий (маиший) зўравонлик натижасида жабрланганлар ҳам киритилади.

ü Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларда оилавий низоларни кўришга ихтисослашган судьялар корпуси шакллантирилади.

ü 2024 йил 1 февралдан тажриба тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларининг 2 нафардан судьясини оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган ҳолда ушбу судларда “Оила судьялари” ташкил этилади.

 


Report Page