Вазир вирусология шифохонасидаги шифокор ва ҳамширани туғилган куни билан табриклади

Вазир вирусология шифохонасидаги шифокор ва ҳамширани туғилган куни билан табриклади

CCB

Вирусология илмий текшириш институти бугун бутун Ўзбекистон диққат марказида бўлиб турибди, десак муболаға эмас. Бу масканга олиб келинаётган ҳар бир бемор бизни ўйга чўмдирса, соғайиб чиқаётган ҳар бир юртдошимиз хурсандчилигига ҳам ҳаммамиз шерик бўлиб турибмиз.

Кеча, 1 апрель куни бу шифохонада нафақат 4 нафар бемор соғайиб чиқди, балки шу масканда бўлим бошлиғи, шифокор Малика Низомхўжаева ва бўлим катта ҳамшираси Дилдора Имомхўжаеваларнинг туғилган кунлари ҳам нишонланди.

Уларни барча эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда ташриф буюрган Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановнинг шахсан ўзи табриклади.

«Соғайиб кетганларни кузатиш чоғида вазиримиз бизнинг ҳам туғилган кунларимизни ҳисобга олганлари кутилмаган ҳол бўлди. Совғаларини топширдилар, кўнглимизни кўтардилар. Беморлар тузалиб кетган бир пайтда бўлган эътибор туфайли касбимдан жуда ғурурландим. Илоҳим ҳамма беморларимиз ҳам соғайиб, уйларига қайтишсин», – дейди шифокор Малика Низомхўжаева.

Report Page