Вазир 5 та иш ўрни яратган ўқувчининг оилавий цехида бўлди

Вазир 5 та иш ўрни яратган ўқувчининг оилавий цехида бўлди

@eduuz

Маълумки 16 июндан бошлаб, Олий ва ўрта махсус вазири ҳамда вазир ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ҳудудлардаги профессионал таълим муассасалари ўрганилмоқда. Навбатдаги манзил Сирдарё вилояти.

Дастлаб, вазир А.Тошқулов, вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Сирдарё туман хокими, ҳудудий бошқарма бошлиғи ҳамроҳлигида Сирдарё туман касб-ҳунар мактабида ўқувчи-ёшлар билим олиши учун яратилган шароитлар яъни ўқув устахоналари, ўқув хоналари, ўқувчилар учун ташкил этилган касб тўгараклар фаолияти, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни касбларга ўргатиш бўйича ташкил этилган қисқа ўқув курслари билан яқиндан танишди.

Бундан ташқари ўқув амалиёт жараёнида иштирок этаёган ўқувчилар билан танлаган мутахассисликлари бўйича самимий суҳбат қурилди.

Сирдарё туман касб-ҳунар мактаби “Токарь” йуналиши 2-курс ўқувчиси Аюбжон Рустамовнинг Сирдарё туман Бунёдкор МФЙ Мафтун кўчаси 1-уйда оилавий ташкил қилган устахонасини бориб кўришди. Ҳозирги кунда ўқувчи А.Рустамов оилавий йўлга қўйган устахонада 5 та иш ўрни яратилган.

Шундан сўнг,  Ширин энергетика коллежида яратилган шароитлар, ўқув устахоналари, ўқув хоналари, ахборот-ресурс маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Бундан ташқари ташриф жараёнида иш берувчи корхона ташкилотлар вакиллари билан ҳам учрашди. Жумладан, Сирдарё иссиқлик электр станцияси директори Б.Нуриддинов корхона фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, яна бир йирик лойиҳа Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонида қурилаётган Буғ-газ электр станцияси қурилиши ҳамда ҳамкорлик лойиҳалари йиғилганларда алоҳида эътиборини тортди.


Report Page