#Вазифалар амалда 

#Вазифалар амалда 


Бугун шаҳар ҳокими М.Салиев томонидан “Тонг” маданият саройида ўтказилган фуқаролар қабулида “Обод” МФЙ Бирлик кўчасида яшовчи фуқаро Сухова Алёна, онаси Сухова Любага шунингдек, “Учқун МФЙ Учқун кўчаси 74 уйда яшовчи Назирова Турсуной жарроҳлик амалиёти ва тиббий ёрдам кўрсатилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Ушбу фуқаронинг мурожаати бўйича ижроси шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарига юклатилди.

Қабул жараёнида тиббиёт бирлашмаси раҳбари томонидан фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ўрганиш ишлар ташкил қилиниб, “Обод” МФЙ, Бирлик кўчаси 34 “б” ҳонадонига зудлик билан окулист ва терапевт шифокори юборилди, 1958 йилда туғилган Сухова Люба кўрикдан ўтказилди ва вилоят иҳтисослаштирилган кўз касалликлари шифоҳонасига даволанишга ордер берилди. Мурожаатчи Алия Сахудуллаевна шаҳар хирургия бўлимида ётиб даволанишга қабул қилинди.

“Учқун” МФЙ, Учқун кўчаси 74 уйда яшовчи фуқаро Назирова Турсунойнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди ва дори-дармонларига амалий ёрдам берилди.

Маърифат маҳалласи 30 уйда яшовчи фуқаро Нафиса Муродованинг кўча йўллари юзасидан қилган мурожаати бўйича, шаҳсан шаҳар ҳокими Маърифат кўчасида бўлиб мурожаатни яқиндан ўрганиб чиқди ва мутасадди ташкилот раҳбарларига тез кунда ижросини таъминлаш бўйича вазифалар белгилади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: @Nurafshonpressa



Report Page