«Ватан» МФЙда Навоий шаҳар депутати Сардор Ғаффоров томонидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг 5 июль куни Навоий шаҳар «Ватан» маҳалла фуқаролар йиғинида Навоий шаҳар депутати Сардор Ғаффоров ҳамда маҳалла раиси Хайрулла Нарзуллаев иштирокида йилнинг биринчи ярми учун ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур йиғиндан кўзланган мақсад - 2021 йилнинг биринчи 6 ойлигида амалга оширилган ишлар билан халқ вакилларини хабардор қилиш ва уларни қийнаб келаётган муаммолар билан танишишдан иборат.
Йиғилиш давомида фуқаролар томонидан мутасадди вакилларга маҳалла аҳли томонидан жами 12 та турли мазмундаги мурожаат келиб тушди ва уларнинг 6 таси жойида ўрганилиб, ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга ўрганиб чиқиш учун депутатлик сўрови амалга оширилди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, «Ватан» МФЙда айни пайтда, 1542та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 7185та фуқаро истиқомат қилади. Шулардан, "Ёшлар дафтари"га киритилган 183 нафар ёшларнинг деярли 30 фоизини бандлиги таъминланган бўлса, маҳалладаги "Аёллар дафтари"га киритилган - 34 нафар хотин-қизларнинг барчаси ишли бўлиб, аёллар дафтаридан чиқарилди.
Бугунги кунда шаҳардаги намунали маҳаллалардан бири бўлган «Ватан» МФЙда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ва фуқароларнинг турмуш шароити яхшилаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.