Валмас – йод ва фолий кислота манбаи

Валмас – йод ва фолий кислота манбаи


Valmas photo

Қалконсимон без гормонлари таркибида йод элементи бор. Бу гормонлар организмнинг нормал ўсиши етилиши, ривожланишини таъминлайди, марказий нерв системаси, ошкозон ичак ва жинсий система нормал фаолиятини таъминлашда иштирок этади. Атроф мухитда йоднинг етарли даражада бўлмаслиги ахоли организмида йод танқислигига ва калқонсимон без гормонларининг хосил бўлишининг камайишига олиб келади. Бунга жавобан қалконсимон бези компенсатор катталашади, яъни образли қилиб айтганда, қалконсимон бези қўшимча майдон хисобига йодни кўпрок ютишга харакат қилади. Агар организмга вақтида ёрдам берилмаса буқоқ ривожланади, калконсимон безда тугун пайдо бўлади. 


Сурункали йод етишмаслиги ва қалконсимон без фаолиятининг бузилиши кўп холларда қуйидагиларга сабабчи бўлади:


болаларнинг ўсиши ва улғайишининг пасайиши(кретинизм)

зехнининг сусайиши, депрессия

тери қуриши,соч тўкилиши

қабзият, ич кетишлари

хайз кўришнинг бузилиши, бепуштлик, жинсий фаолиятнинг сусайиши

суяк ривожланишининг ўзгариши, паст бўйлик ва остепороз

гипертония ва атеросклероз

Тана массасин ортиши, ёки гипертериоз хисобига озиб кетиш.

Статистика

Хозирги кунда дунё бўйича йод танқислиги сабабли: 43 млн. одамларда ақлий ва жисмоний ривожланишнинг орқада қолиши, шу жумладан 11 млн кретинлар (аклий ривожланишнинг кучли орқада қолиши, туғма кар сақовлик в х.з). 760 млн одамларда бўқоқ касаллиги бор. Хар 4-одамда йод танқислиги мавжуд.


Сурункали йод етишмаслиги

Йод профилактикасининг ўтказиш уч хил усулдан иборатдир.


Шахсий йод профилактикаси: йод билан бойитилган озуқа махсулотларини истемол қилиш (йодланган Ош тузи), физиологик миқдорда йод тутувчи профилактик дори воситаларини кабул килиш (антиструмин, ВАЛМАС).

Гурухли йод профилактикаси; йод етишмовчилиги худудларида яшовчи хавф гурухига кирувчиларга (болалар, усмирлар, хомиладор ва эмизикли аёллар), профилактик дори воситаларини (ВАЛМАС) қабул килиш тайинланади.

Ялпи йод профилактикаси

Йодга бўлган кунлик талаб

50 мкг – Янги чақалоқлар ва 12 ойгача бўлган гўдаклар учун (агар эмизикли аёл кунига 200-250 мкг микдорда Валмас қабул қилса организмга керакли йод сут оркали ўтади).


90 мкг – 2-6 ёш болалар учун.

120 мкг – 7-12 ёш мактаб ўқувчилари учун;

150 мкг – 12 ёшдан катталар учун;

200 мкг – хомиладор ва эмизикли аёллар учун.

Фармакология

Фармакологик таъсири – Бу препаратни қалқонсимон без фаолиятига, яни гормонлар хосил бўлиш жараёнига тасир кўрсатади. Гипофизни олдинги бўлагида ишлаб чиқариладиган тироид стимулятори гормонини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бронхиал безлар секретцияси фаоллигини ошириб, секретция ажралишини осонлаштиради. Бундан ташқари Валмас протеолитик (оқсил парчаланиши) тасирга эга. Антисептик хамда замбуруғга қарши хусусиятга эга


Фармакологик таъсири

Бу препаратни қалқонсимон без фаолиятига, яни гормонлар хосил бўлиш жараёнига тасир кўрсатади. Гипофизни олдинги бўлагида ишлаб чиқариладиган тироид стимулятори гормонини ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бронхиал безлар секретцияси фаоллигини ошириб, секретция ажралишини осонлаштиради. Бундан ташқари Валмас протеолитик (оқсил парчаланиши) тасирга эга. Антисептик хамда замбуруғга қарши хусусиятга эга


Фармакология

Ичга қабул қилингандан сўнг ингичка ичакда тўлиқ ва тез сўрилади 2 соат ичида хужайра ичига киради. Асосан қалқонсимон без, сут ва сўлак безларида, ошқозон шиллиқ қатламида тўпланади. Планцета орқали яхши ўтади. Асосан буйрак орқали чиқарилади ( 80% 2 сутка давомида, қолган қисми 10-20 кунда), қолган қисми бронхиал, сўлак, тер ва бошқа безлар орқали чиқиб кетади.


Валмас

Инсон танасидаги вазифалари;

Нормал даражадаги йод доимий инсон танаси хароратини таминлайди.

Йод туфайли протеин ва ёғ алмашинуви амалга ошади.

Кимёвий жараёнлар ўтиш тезлигини назорат қилади(акс холда кўп витаминлар сўрилмайди).

Жисмоний ва ақлий ўсишни амалга оширади

Хаёт учун мухим бўлган гормонлар ишлаб чиқарилишини таминлайди

Йоднинг нормал даражаси инсондаги соч, тишлар, хамда тиирноқнинг гўзаллиги ва соғлигини таминлайди.

Ўта тушкун ва стресс холатларда юқори миқдорда бериш талаб этилади.

Иммун тизимни мустахкамлайди

Организм адаптацион холатини яхшилайди

Суяк хамда мушаклар ўсишини оптималлаштиради

Хомила мияси ва бола онгини ривожланишини яхшилайди

Қалқонсимон без

Қалқонсимон безнинг таркибий ва функционал бирлиги фолликулдан иборат бўлиб, унинг кўриниши думалоқ, ёки овал шаклида, диаметри 0,03-1 мм. Ичи қуюқ модда / коллоид/ билан тўлган. Фолликул деворчаси фолликуляр эпителий / тиреоцитлар/ хужайра билан қопланган. Уларнинг тузилиши қалқонсимон безнинг функционал активлигига боғлиқ. Оддий холларда бу тўкима кубик эпителийдан иборат бўлса, функцияси камайганда-ясси, функцияси кучайганда цилиндр шаклига киради. Коллоид-уз таркибида йод тупланган тиреоглобулин оқсил моддасидан иборат.


Қалқонсимон без

Фолликулларда йодлашган тиреоидли гормонларнинг биосинтези рўй беради. Бу жараён организмда йод алмашинуви ва тиреоглобулин биосинтези билан боғлиқ. Инсон организмида 20-30 мг йод бўлиб, шундан тахминин 1/3 қисми қалқонсимон безда тўпланган бўлади. Шунингдек йод инсоннинг бошқа аъзоларида, қонда хам йодит формасида айланиб юради ва /СБИ холида/ оксил билан қўшилган бўлади. Инсон организмига неорганик йод овқат орқали киради. Унинг 2/3 қисми буйрак орқали чикиб кетади, қолган қисми қон билан қалқон безига боради ва тиреоглобулин билан органик тарзда кушилиб йод-йодтирозин, монойодтирозин, дийодтирозин хосил қилади. Қалқонсимон без томонидан йоднинг сўрилиши тиротропин ва АМФ таъсирида руй беради. Моно- ва дийодтирозининг тиреоглобулинда конденсацияси йўли билан таркибида йод тўпланган қалқонсимон без гормонлари - трийодтиронин ва тетрайодтиронин / тироксин/ хосил бўлади. Четки томирларда қондаги барча йодларнинг 4/3 - қисмини ўзида сақлаган тироксин ва йоднинг 1/4 қисмини ўзида тўплаган трийодтиронин айланиб юради. Бироқ трийодтирониннинг физиологик харакати 5 марта юқори бўлиб, айланиш харакати тез, таъсирот кулачи кенг, шунинг учун тўпламига боғлиқ.


2.1

Қалқонсимон без тиреоид гормонлари вазифаси. 

ҳомиланинг бош мияси ривожланиши ва боланинг кейинги ҳаётида интеллектни ривожланишида асосий аҳамиятга эга;

нормал энергетик алмашинувни таьминлайди;

оқсил синтезини стимуллайди

қонда холестерин миқдорини камайтиради

иммун системага таьсир қилади;

адаптацион реакциялар комплексини таьминлайди

ўсиш жараёнлари ва суяк скелети етилиши жараёнларини назорат қилади;

репродуктив соғлиқ сифатини аниқлайди.

БЎҚОҚ 

Бўқоқ — қалқонсимон безнинг катталашуви. Касаллик шу без функцияси ўзгармасдан (эутиреоз), функцияси сусайиши (гипотиреоз) ёки кучайиши (тиреотоксикоз) билан кечади. Бўқоқнинг бир неча шакли бор;


Эндемик буқоқ - атроф-муҳитда (сув, тупроқ, ҳавода) йод оз бўлган муайян географик чегараланган ҳудудларда (жумладан Ўзбекистонда) учрайди.


Спорадик(онда-сонда учрайдиган) буқоқ — буқоқ эндемияси бўлмаган жойларда ривожланади, касаллик кенг тарқалмайди.


Диффуз токсик буқоқ (Базедов касаллиги) — бунда қалқонсимон без катталашуви билан бирга функцияси кучаяди. Диффуз токсик буқоқни 1840 йилда немис врачи Карл Базедов таърифлаб бергани учун Базедов касаллиги деб аталади. Келиб чиқишида ирсий мойиллик, иммун системадаги ўзгаришлар, руҳий изтироб муҳим ўрин тутади. Қалқонсимон без функцияси кучайиши натижасида мускуллар заифлашиб, бемор серзарда, йиғлоқи бўлиб қолади, озиб кетади, кўзи чақчаяди (экзофталм, офталмопатия), кўп терлайди, оёқ қўли, баъзан бутун танаси титрайди, юраги тез уради (тахикардия), уйқуси бузилади, бир оз иситма чиқади, тез толиқади ва ишга яроқсиз бўлиб қолади. Касаллик оғир кечганида тиреотоксик кризисга олиб бориши мумкин. Бунда асосий система ва аъзолар фаолияти издан чиқади, тиреотоксик кома юз беради.

Кўп тугунли токсик буқоқ — кўпинча бир неча йил давомида кўп тугунли эутиреоид буқоқ билан оғриб келаётган 50—60 яшар аёлларда учрайди. Касаллик белгилари диффуз токсик буқоққа ўхшаш, аммо бунда офталмопатия ва претибиал микседема кузатилмайди.


Буқоқни мутахассис врач даволайди, турли гормонал дорилар буюрилади. Баъзан жаррохлик йўли билан даволанади. Токсик буқоқни даволашда радиоактив йод ҳам қўлланилади.


2.2

2.3


2.5

Қалқонсимон без ўлчамларини аниқлаш учун 2 та усул қўлланилади:

1. Пайпаслаб кўриш (визуал) усули – энг қулай ва осон бажариладиган усул, лекин ўзининг камчиликлари бор. Чунки у субектив маьлумотларга асосланади ва бўйиннинг анатомик тузилишга, текширилаётган шахсни ёшига, қалқонсимон безнинг жойлашишига боғлиқ бўлади. Бизда 1955 йилдан бери О.В. Николаев таснифи қўлланилмокда. Таснифга биноан қалқонсимон безни 5 та катталашиш даражалари мавжуд. 1994 йилдан бери бутун дунёда ВОЗ таклиф қилган классификация қўлланилади.


1-даража - безнинг катталашиши кўзга кўринмайди, лекин қўл билан пайпаслагандагина билиниши мумкин.


2-даража - қалқонсимон безнинг катталашгани ютиниш харакатларида кўзга ташланади ва пайпаслаганда иккала бўлакча ва бўйинчаси сезилади.


3-даража - қалқонсимон безнинг катталашгани яққол кўзга ташланади ва «йўғонлашган бўйин» деб аталади.


4-даража - яққол кўринадиган бўқоқ ва бўйин шакли ўзгарган бўлади.


5-даража - жуда катта бўқоқ, xамда бўйин шакли жуда ўзгаради шаклига қараб: 1) без бир текис катталашган (диффуз), 2) тугунли (узловой), 3) аралаш шаклда (смешанный) бўлиши мумкин. 


2.6

2. Ультра товуш текшируви (УТТ), энг аниқ усул ҳисобланади. УТТ ёрдамида қалқонсимон безнинг хажми формула бўйича аниқланади. (УК * УУ + ЧК* ЧУ * ЧК)* 0,479. Халқаро нормотивларга кўра УТТ қўлланилганда (18 ёшдан) катталарда буқоқ диагностика қилинади. Агарда бу хажм аёлларда - 19 мл, эркакларда – 25 мл дан катта бўлса. Авваллари ЙТК ни текшириш усули фақат ташқи кўрик ва пайпаслашдан иборат эди, йод етишмовчилик даражасини тупроқ ва сувдаги йоднинг миқдорига қараб аниқланган. Физикал кўрсаткичлар буқоқнинг частотаси хақида маьлумот берар эди ва даволаш динамикасини назорат қилишга имкон йўқ эди. Йодни ташқи мухитнинг турли обьектларидаги миқдори табиатдаги йодни циркуляцияси хақида маьлумот беради.



Йод етишмовчилигини оғирлиқ даражалари.

Йод танқислик касалликлари билан курашувчи халқаро ташкилот 3 та оғирлик даражасини тавсия этади:  


Енгил даражада – буқоқ (барча катталашиш даражалари) 10%-30% гача учрайди, йодни сийдик билан экскрецияси даражаси 50 – 99 мкг/л. Гипотиреоз ва кретинизм йўқ. 


Ўртача оғирлиқ даражада – буқоқ частотаси 50% гача йодни сийдик билан экскреция даражаси 20 – 49 мкг/л гача камаяди. Гипотиреоз ҳолатлари мавжуд. 


Оғир даражада – буқоқ частотаси 100% йодни сийдик билан экскрецияси – 20 мкг/л гача камайган кретинизм 1%-10% гача.


Қўлланилиши

Препарат катталар ва болаларда қўлланилади;

Эндемик бўқоқ профилактикасида (болалар, катталар, хомиладор хамда эмизикли аёлларда кузатиладиган)

Хирургик олиб ташлашлардан кейин ёки қалқонсимон безни гормонал дори билан даволаш тугагандан кейин.

Диффуз эутиреоид бўқоқни даволашда, болаларда ва катталардаги йод етишмаслигида

Йод етишмаслиги оқибатида келиб чиқадиган кўплаб касалликларни даволашда, диффуз токсик бўлмаган бўқоқ, диффуз эутироид бўқоқда.

Қўллаш дозаси

Йод етишмовчилиги профилактикаси ва даволашда;


Янги туғилган чақалоқлар ва 12 ёшгача бўлган болалар ½ капсуладан.

Катталар ва хомиладорларда 1 капс 1 махал овқатдан сўнг.

Қабул қилиш индивидуал белгиланади.

Афзалликлари

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.

Нархи қулай.


Махсулот сертификатланган. TS24207608-06-2016

Ўзбекистон Республикаси ССВ томонидан маъқулланган. Регистрация №000270 

"TOP VICTORY" МЧЖ,

Телефон +998735152747

Report Page