Вакансия: “АвтоОлам” МЧЖ бош директори
AvtoOlam"Ўзавтосаноат" АЖ “Автоолам” МЧЖга бош директор лавозимига мутахассисларни таклиф қилади.
Номзодларга асосий талаблар:
- Маркетинг/менеджмент/иқтисодиёт йўналишида олий таълим;
- Полиграфия ёки реклама агентликларида камида 3 йил бошқарув тажрибаси;
- Креативлик, кенг дунёқараш, ностандарт вазиятларда вазифаларни ҳал қила олиш;
- Замонавий ахборот коммуникация технологияларини иш жараёнида қўллаш тажрибаси;
- Бизнес ёндашув ва иқтисодий-молиявий масалалар бўйича етарли билим ва кўникмага эга бўлиш;
- Лидерлик ва меҳнат жамоасини ривожлантириш салохияти.
Вазифалари:
- “АвтоОлам” МЧЖ типография фаолиятини самарали ташкил этиш;
- Барча бизнес жараёнларнинг аудити, оптимал иш услубларини яратиш, таркибий бўлинмалар ўртасидаги ўзаро алоқаларни самарали ташкил этиш;
- Полиграфия хизматлари бўйича мижозлар сонини ошириш;
- Стратегик режалаштириш, бизнес рентабеллигини ошириш;
- Махсулот ва хизматлар диверсификацияси орқали корхона соф фойдасини ошириш;
- Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш орқали корхона бозор қиймати ва инвестицион салоҳиятини ошириш;
- Полиграфия ускуналари ва ишлаб чиқаришни узлуксиз ишлашини таъминлаш.
Шароитлар:
- Иш ҳақи (суҳбат натижасига кўра);
- KPI натижаларига кўра бонусли дастур;
Асосий кўникмалар:
- Стратегик бошқарув;
- Натижага йўналганлик;
- Инқирозга қарши бошқарув;
- Ташкилий кўникмалар
Бошқа шартлар номзод билан интервю давомида муҳокама қилинади.
Барча қизиққан номзодлардан ўз резюмеларини қуйидаги электрон манзилга юборишларини сўраймиз: bahodir.olimov@uzavtosanoat.uz
Тел.: (+998) 78 140-7650 (3-2338#)