Vacancy.argos.uz портали орқали 70 та вазирлик ва идора ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликларидаги жами 23 254 та ваканция бўйича 883 мингдан ортиқ номзод ўртасидаги танловлар натижасида 12 545 нафари ишга қабул қилинди

Vacancy.argos.uz портали орқали 70 та вазирлик ва идора ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликларидаги жами 23 254 та ваканция бўйича 883 мингдан ортиқ номзод ўртасидаги танловлар натижасида 12 545 нафари ишга қабул қилинди


Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова маълум қилди. 

Агентлик томонидан 2024 йилнинг ўтган I ярим йиллиги давомида давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

I. Давлат хизматига энг муносибларни танлаб олиш йўналишида

Vacancy.argos.uz портали орқали 70 та вазирлик ва идора ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимликларидаги жами 23 254 та ваканциялар бўйича

883 мингдан ортиқ номзодлар ўртасидаги танловлар натижасида

12 545 нафари ишга қабул қилинди.

Танлов ғолибларининг 4 458 нафари 30 ёшгача бўлганлар, 4 393 нафари аёллар, 2 022 нафари давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинганларни ташкил этади.

Шунингдек, портал орқали вазирлик ва идоралар тизимидаги ташкилотлардаги ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган вакант лавозимга 30 000 дан ортиқ танлов эълон қилиниб, 1 400 нафар ногиронлиги бўлган шахслар турли даражадаги лавозимларга ишга қабул қилинди.

II. Рақамлаштириш йўналишида

а) 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб ижро ҳокимияти органларида кадрларга оид барча ҳужжатлар “hrm.argos.uz” платформасида юритиш бошланиб,

2 645 та ташкилотлар платформага уланди ҳамда 95 мингга яқин давлат хизматчиларининг маълумотлари рақамлаштирилди ҳамда 92 мингдан ортиқ кадрларга оид идоравий ҳужжатлар тизим орқали қабул қилинди.

б) Миллий кадрлар захираси “zaxira.argos.uz” ахборот тизими амалиётга жорий этилиб, 991 нафар маҳаллий ҳокимликлар, 417 нафар давлат органлари ва ташкилотлари, 1005 нафар МФЙ даражасидаги давлат хизматчилари, 52 нафар фаол тадбиркорлар, шунингдек 254 нафар Давлат бошқаруви академияси битирувчилари ҳамда 99 нафар “Раҳбар аёллар” дастури иштирокчилари бўйича маълумотлар шакллантирилди.

Ушбу ахборот тизимини “hrm.argos.uz” ахборот тизими билан интеграциялаш ишлари амалга оширилди.

г) "Давлат хизматчиси" мобил иловаси амалиётга жорий этилиб, унда давлат хизматига оид барча маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилди. Иловани ўртача кунлик юклаб олиш 100-150 тани ташкил этмоқда, бугунга қадар10 мингдан зиёд фойдаланувчи томонидан юклаб олинди.

III. Ўқитиш ва малака ошириш йўналишида

2024 йилнинг январь-июнь ойларида турли соҳаларга оид жами

69 та ўқув курси ва 25 та экспресс-тренинг ташкил этилди. Уларда жами 55 715 нафар давлат фуқаролик хизматчилари иштирок этди.

Маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун

49 204 нафар ходимларга жойларда бир кунлик семинарлар ташкил этилди.

46 нафар фаол хотин-қизлар учун Давлат бошқаруви академиясида “Раҳбар аёллар мактаби” махсус ўқув курси ташкил этилди.

Халқ қабулхоналарида фаолият юритаётган 464 нафар раҳбар кадрлари учун махсус ўқув курси ташкил этилди.

Янги тайинланган 25 нафар туман (шаҳар) ҳокимлари учун экспресс-тренинглар ташкил этилиб, уларда 125 нафар туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари ҳамда 662 нафар ҳокимликлар мутахассислари иштирок этди.

ilm.argos.uz таълим порталига 390 дан ортиқ видеоматериаллар, 240 дан ортиқ электрон адабиётлар жойлаштирилган, ҳозирда 62 972  нафар давлат хизматчилари тизимда рўйхатдан ўтган.

Агентликнинг янги масофавий таълим платформаси (edu.argos.uz) тест режимида ишга туширилиб, йил якунига қадар 40 минг нафардан ортиқ давлат хизматчиларини масофавий малакасини ошириш режалаштирилган.

Ҳар жума куни “Сиёсий-маърифат соати” ўтказилмоқда, уни 30 мингдан ортиқ давлат хизматчилари кузатиб бормоқда.

 IV. Психологик баҳолаш ва ижтимоий тадқиқотлар йўналишида

Ўтган 6 ойликда давлат хизматчиларининг компетенциялари моделини ишлаб чиқиш бўйича 7 та вазирлик ва идора, 3 та вилоят ҳокимликларидаги

147 нафар давлат хизматчилари иштирокида интервьюлар ўтказилиб, улар асосида раҳбар кадрлар учун компетенциялар рўйхати шакллантирилди.

Салоҳиятли кадрлар резервидаги 97 нафар ҳоким ёрдамчилари ва 100 нафар ёшлар етакчиларидан тестлар олиниб, уларнинг психологик портрети яратилди.

116 нафар “Раҳбар аёллар мактаби”га номзодларни саралаш бўйича психологик тестлар олинди.

Тизимли муаммоларни аниқлашга қаратилган 2 та ижтимоий тадқиқот ўтказилди. Уларда 20 минг нафардан ортиқ респондент қамраб олинди.

V. Халқаро ҳамкорлик йўналишида

а) Корея Персонални бошқариш вазирлиги билан Ҳамкорлик режаси юзасидан Битим;

б) Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хизмати ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ишлари бўйича давлат агентлиги билан Ҳамкорлик баённомаси имзоланди;

в) Германия, БАА, Корея, Хитой, Латвия, Озарбайжон, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон каби мамлакатларда жами 14 та хорижий малака ошириш курси ва хизмат сафари ташкил этилди, уларда 78 нафар давлат хизматчиси иштирок этди;

г) БАА Ҳукумати билан ҳамкорлик доирасида 2024 йилда “Ўзбекистон Республикаси давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастурининг 2-босқичини амалга ошириш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилди.

VI. Давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида

а) 3 та комплекс ўрганиш ва 490 та мониторинг ўтказилиб,

2671 та қонунбузилишлар бўйича 113 та тақдимнома, 79 та маъмурий таклиф

ва 194 та огоҳлантиришлар киритилди.

Натижада 72 та ноқонуний буйруқлар бекор қилинди, 51 нафар ходимларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди ҳамда айбдор бўлган шахсларнинг 57 нафари маъмурий ва 62 нафари интизомий жавобгарликка тортилди;

б) Топ-500га кирувчи хорижий ОТМларни тамомлаган 7 нафар ёш мутахассисларга устама тўлаш бўйича бузилган ҳуқуқлари тикланиб,

71,4 млн сўмдан ортиқ маблағлар тўлаб берилиши таъминланди;

в) маҳаллий ҳокимликларнинг 5 913 нафар ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилиб, 1 137 нафари (19,2 фоизи)да даволанишга бўлган эҳтиёж аниқланди ҳамда 1 094 нафар (96,2 фоиз) ходимлар соғломлаштирилиши таъминланди;

г) республика ижро этувчи ҳокимият органларининг 29 тасида ҳамда уларнинг Сирдарё вилоятидаги 7 та ҳудудий бошқармасида фаолият олиб бораётган жами 87 нафар хотин-қизлар учун синов тариқасида апрель ойидан бошлаб мослашувчан иш режими жорий этилди.

 Х. Норма ижодкорлиги соҳасида.

а) Давлат хизматини ривожлантиришга қаратилган 4 та Президент Фармони ва 12 та Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва 1 та фармойиши, 1 та идоралараро қўшма қарор, 1 та тартиб ва 2 та йўриқнома лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Агентлик фаолиятига оид янгиликлар билан argos.uz веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали танишиб боришингиз мумкин.


Report Page