Вақтида кўрилган чора туфайли - муқаррар хавфнинг олди олинди

Вақтида кўрилган чора туфайли - муқаррар хавфнинг олди олинди


Ғаллаорол Магистрал Газ Қувурлари Бошқармасига қарашли КС -3Б Янгиер саноат майдончасида Газ ҳайдаш агрегатларининг диаметри 720 мм бўлган газни узатиш қувурларида диагностика текширув ишлари ўтказилиб, агрессив нуқсон аниқланди.

“Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув аппаратининг тегишли Департамент ва бўлимлари ҳамда Ғаллаорол МГҚБ ишчи ходимларининг саъйи-ҳаракати билан ҳалокат келиб чиқишининг олдини олиш учун тезкор режа тузилди. Масъул ходимлар иштирокида газ транспорт тизимига маълум ўзгартириш киритилди.

Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси истемолчиларини газ таъминотидан узмаган ҳолда 12 соат давомида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, 11 метр қувур алмаштирилди. Натижада, фавқулотда ҳолатнинг олди олинди. Кўп миқдорда табиий газнинг технологик йўқотилишига йўл қўйилмади.

Табиий газ тизимининг бир маромда ишлаши таъминланди.

                                                        “Ўзтрансгаз” АЖ Ахборот хизмати

Report Page