“Вақф” хайрия жамоат фонди закот маблағларингизни шариатда кўрсатилган мақсадларда сарфланишига кафолат беради.

“Вақф” хайрия жамоат фонди закот маблағларингизни шариатда кўрсатилган мақсадларда сарфланишига кафолат беради.

@vaqfuz
vaqf.uz


وَأََقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

 (سورة النور/56)

 “Намозни тўкис адо қилинглар, закотни беринглар ва Расулга итоат қилинглар, шоядки, раҳм қилинсангиз”(Нур сураси, 56-оят).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2020 йил (ҳижрий 1441 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 гр. тиллонинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 250 000 сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 гр. тилло ҳисобидан закот нисоби 21 250 000 сўм эканлиги ва мазкур сумманинг қирқдан бир ҳиссаси, яъни 531 250 сўм закот чиқариш белгиланди.

Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалашини олдини олиш мақсадида жорий қилинган карантин туфайли ижтимоий ҳимояга мухтож инсонлар янада моддий ёрдамга мухтожлиги ошади. Ана шундай кунларда, Рамазон ойини кутмасдан закотни бериш билан мухтож инсонлар қийналиб қолишининг олди олинган бўлади. Аслида закотдан мурод ҳам шунда.

"Вақф" хайрия жамоат фонди карантин вақтида ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида закот маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари, беморларга дори-дармонлар, тиббий ниқоблар бепул тарқатилди. 

Ҳозирда бу хайрли ишлар Фондга мурожаат қилган инсонларнинг пластик карталарига пул ўтказиш орқали давом эттирилмоқда.

Фонднинг махсус закот ҳисоб рақамига 2019 йилда 3 млрд. 825 млн. сўмдан зиёд, 2020 йилнинг шу кунга қадар 81 млн. 530 минг сўмдан зиёд закот пуллари тушган. Закот ҳисоб рақамига келиб тушган ушбу маблағлар шариат кўрсатган ўринларда, яъни 3 млрд. 662 млн. сўмдан зиёд молиявий ёрдам ижтимоий ҳимояга мухтож (ногиронлар, бевалар, етимлар ва қаровчиси йўқ кексалар учун, 2572 нафар фуқароларга берилди. Жумладан, 876 нафар беморларга жарроҳлик амалиёти учун 1 022 700 000 сўм, 1171 нафар шахсларга дори-дармон ва даволаниш учун 1 055 800 000 сўм, 314 нафар шахсларга озиқ-овқат ва рўзғор учун 247 250 000 сўм, 212 нафар шахсларга бошқа турдаги ёрдамлар учун 760 000 000 сўмлик моддий ёрдамлар берилди. Эслатиб ўтамиз, энг кўп маблағлар асосан оғир касалликлар, онкологик, оққон, жигар церрози каби тезда даволаш зарур, ёрдам кўрсатилса инсон ҳаётини сақлаб қолиш мумкин бўлган беморлар учун берилган. Шунингдек, диний таълим муассасалари, Ҳадис илми мактаби, модул таълим талабаларининг тўлов-контрактлари учун, чекка худудлардаги даромади паст масжидларнинг имом-хатиблари ва ходимлари учун моддий ёрдамлар закот ҳисобидан берилди. 

 “Вақф” хайрия жамоат фонди закот маблағларингизни шариатда кўрсатилган мақсадларда сарфланишига кафолат беради

Аллоҳ таоло барчамизга ибодатларни ўз вақтида адо қилувчи ва закотни чин дилдан берувчилардан қилсин. Омин!