"Вақф" фонди Сурхондарёда "Оби-ҳаёт" акцияси доирасида сув чиқариш ишларини қизғин давом эттирмоқда

"Вақф" фонди Сурхондарёда "Оби-ҳаёт" акцияси доирасида сув чиқариш ишларини қизғин давом эттирмоқда

vaqf.uz

Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, “Вақф“ хайрия жамоат фонди томонидан “Оби-ҳаёт“ номли акция ташкил этилиб, Сурхондарё вилоятида сув чиқариш ишлари бошлаб юборилгани ҳақида хабар берган эдик.


Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани "Боғи обод", "Себзор" ва "Эҳтиром" маҳаллалари аҳолисига “Вақф“ хайрия жамоат фонди томонидан кўмак кўрсатилмоқда. 12 минг нафарга яқин аҳоли яшовчи ушбу қишлоқларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тоза ичимлик суви тармоғини ўтказиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу хайрли ишларда маҳалла аҳолиси ҳам фаол иштирок этмоқда.


Фонд томонидан бир километрлик қувурлар етказиб берилиб, қазиш ва монтаж ишлари давом этмоқда.

Қишлоқ аҳолиси кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдириб, уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилмоқдалар.


Инсоннинг чанқоғини қондириш, сув чиқариш масаласида кўплаб ҳадислар келтириб ўтилган бўлиб, улардан олинадиган фойдаларни тўғри англаган инсон бу ишлар қанчалик савобли эканини англайди.

Бир ҳадисда бундай дейилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Ким сув бор жойга сув чиқарса, бир жонни озод қилгандек бўлади, ким сув йўқ жойга сув чиқарса, бир жонни тирилтиргандек бўлади” (Ибн Асокир ривояти).


Мана шундай улуғвор ишларга Сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг!


"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Report Page