Вақф фонди Қорақалпоғистоннинг олис 14 туманидаги 21 та ҳудудда тоза ичимлик суви чиқарди

Вақф фонди Қорақалпоғистоннинг олис 14 туманидаги 21 та ҳудудда тоза ичимлик суви чиқарди

 vaqf.uz

Сув чиқариш улкан ажрга сабаб бўлувчи амал бўлиб, халқимиз асрлар давомида шу каби ишларни ҳашар йўли билан амалга ошириб келган. Худди шундай савобли иш Вақф хайрия жамоат фонди томонидан Қорақалпоғистонда ҳам амалга оширилди.

Фонд ҳомийларни жалб қилган ҳолда, ичимлик суви танқис бўлган Қорақалпоғистон республикасининг 14 та туманидаги овул ва қишлоқларда 21 та қудуқ ва ер ости артезиан сувларини чиқарди ва аҳолига беғараз тақдим этди.


Ҳадиси шарифлардан бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

«Чанқаган бир кишига сув икром этганнинг амал дафтарига етмиш йиллик ибодат савоби ёзилади. Бу икромни сув танқис жойда қилганга ҳазрати Исмоил (а.с.) (бунга Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ахли байти ҳам дохил) авлодларидан бир кишини кофир қўлидан қутқарганнинг савоби берилади».

 

Ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган барча саҳоватпеша юртдошларимизни Аллоҳ таоло мукофотласин!

 

Вақф хайрия жамоат фонди матбуот хизмати



Report Page