Халқ таълими вазири ўринбосари Янгиариқ туманидаги мактабларни ўрганди
Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасиБугун Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев Хоразм вилоятига ташриф буюрди.
Ташриф давомида умумтаълим мактабларининг қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун қўшимча ажратилган 85 млрд сўмга таъмирланиши режалаштирилаётган мактабларнинг ҳолати билан яқиндан танишди.

Хусусан, Янгиариқ туманидаги 11-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати, 38-, 29-, 28-, 9-сон мактабларда бўлиб, мактабларда яратилган шароитлар билан танишди.
