ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЯНГИ ҚУРИЛГАН МАКТАБ ШАРОИТЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЯНГИ ҚУРИЛГАН МАКТАБ ШАРОИТЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Янгибозор туманидаги 33-сонли мактабга ташриф буюрди.

Янгибозор тумани, "Дўстлик" маҳалласида қад ростлаган 330 ўринли кўркам ва замонавий янги мактаб биноси мазкур ҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларнинг 15 йиллик орзуси эди. 

Мактаб жорий йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда мактабда 315 нафар ўқувчиларга 34 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия беришмоқда.

Халқ таълими вазири мактабда ўқитувчилар ҳамда ўқувчиларга яратилган қулай шароитлар, мактабнинг бой моддий техник базасини кўздан кечирди.

Ўқитувчилар билан бугунги кунда таълимга қаратилаётган эътибор, Президентимиз томонидан янги қабул қилинган таълимга оид Қарор ва Фармонлар юзасидан суҳбатлашди.

Халқ таълими вазири мактаб жамоаси фаолиятига ривож тилаб, мактабнинг келгусида юқори натижалар кўрсатишига ишонч билдирди.

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Report Page