Мактаб битирувчиларининг кўпчилиги талаба бўлишди

Хоразм вилоятида 2019-2020 ўқув йилида жами 26198 нафар ўқувчи мактабни битказди ва кўпчилиги олий таълим муассасаларига ҳужжат топширдилар.
Куни кеча Давлат тест маркази томонидан абитуриентларнинг тест натижалари эълон қилинди ва қувончли хушхабарларнинг гувоҳи бўлдик.
Жумладан, Урганч туманидаги 45-сонли ИМИда жами 25 нафар 11-синф битирувчиларидан 20 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга киришга муваффақ бўлди. Шундан 7 нафари давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.
11-синф битирувчиларининг ОТМга кириши 80% ни ташкил қилди.
Қўшкўпир туманидаги 1 ИМИ битирувчиларининг 48 нафаридан 7 нафари давлат гранти асосида, 22 нафар ўқувчи шартнома асосида ўқишга қабул қилинди. 5 нафар ўқувчи нуфузли чет эл олий таълим муассасаларига ўқишга кирди. Битирувчиларнинг ўқишга кириш салмоғи 75 фоизни ташкил қилмоқда.
Урганч шаҳридаги 3-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг 207 нафар битирувчисидан 150 нафари талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди. Шундан 19 нафари давлат гранти асосида, 97 нафари шартнома асосида, 34 нафари хорижий давлат университетларига ўқишга кирди.
Мактаб битирувчиларининг ўқишга кириш салмоғи 72%ни ташкил қилмоқда.
Янгиариқ туманидаги 11-ИМИнинг жами 40 нафар битирувчисидан 28 нафари олий таълим муассасаларига, 4 нафари халқаро олий таълим муассасаларига, жами 32 нафари талаба бўлди. Шундан 10 нафари давлат гранти асосида, 22 нафари шартнома асосида ўқишга қабул қилинди. Мактаб битирувчиларининг ўқишга кириш салмоғи 80%ни ташкил қилмоқда.
Бу мавзуга яна қайтамиз.
Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати