Қўшкўпир туманидаги 2-сонли мактабда ўқув йилининг биринчи куни сифатида ўқиш бошланди.

Қўшкўпир туманидаги 2-сонли мактабда ўқув йилининг биринчи куни сифатида ўқиш бошланди.

ХВХТБ

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида жойлашган 2-сонли мактабда бугун 7- сентябр санасида 2020-2021-ўқув йилининг биринчи куни сифатида ўқиш бошланди. Мактаб ҳар томонлама пандемия шароитига тўлақонли мослаштирилган бўлиб, карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўқувчилар қабул қилинди.

Мактабда ўқиш истагини билдирган 842 нафар ўқувчи эрталаб, эшик олдида ЧҚТБ раҳбари, ҳамшира ва сэс ҳодими иштирокида кутиб олинди. Ҳар бир ўқувчининг ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситалар ёрдамида дизинфекцияланган ҳолда ичкарига киритилди.

Махсус чизилган йўлаклар орқали ҳаракатланаётган ўқувчиларнинг руҳиятини кўтариш мақсадида мактаб ҳовлисида " Жонажон мактабим" қўшиғи янграб турди.Мактаб директори С.Худайберганова, ўринбосарлар,мактаб психологи, педагоглар ўқувчиларни мактаб бағрида кутиб олишди.Ўқувчилар билан тўлган масканга ўзгача файз кирди.

Йўналишлар белгиланган плакатларга қараб ўқувчилар ўз синфларига кириб олишди. Бутун мактаб жамоаси ўқувчиларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий масофани сақлаш мақсадида бирдамлик билан ҳаракат қилишди. Синф хоналарига киритилган ўқувчилар алоҳида карантин қоидаларига мувофиқ жойлаштирилди.

Ўқувчилар учун синфлар кесимида алоҳида танаффуслар жадвали ишлаб чиқилган бўлиб, шу жадвал асосида танаффуслар назорат қилинди. Ҳар бир синфда тарбиявий соатлар ўтказилган бўлиб, асосий мавзу карантин қоидалари қилиб белгиланди.Тарбиявий соатларда ўқувчиларга карантин қоидаларини тушунтириш билан бирга,сўнгги беш ой мобайнида мактабда амалга оширилган ишлар билан таништириш мақсадида мактаб бўйлаб саёҳат уюштирилди. Ўқувчиларнинг ҳар бирида тиббий ниқоблар, қайнатилган сув, антисептик воситалар мавжуд бўлиб, карантин қоилалари ҳақида маълумотга эга бўлишди.

Янги ўқув йили бошланар экан ҳар бир педагог масъулиятни янада чуқурроқ ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилябди. Ўқувчилар мактаб бағрида соғ- саломат билим олишлари учун бор кучи билан ишга киришган жамога омад тилаймиз.


Report Page