УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ҚУРИЛИШ ОЛДИ ЛОЙИҲАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ҚУРИЛИШ ОЛДИ ЛОЙИҲАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси

Бугун 12 январь куни Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси биносида 2021 йилда янгидан қуриш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш режалаштирилган умумтаълим муассасаларининг қурилиш олди лойиҳалари муҳокама қилинди.

Жараёнда Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров, бошқарма масъуллари, туман, шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари ва масъуллари, мактаб директорлари, Хоразм вилояти ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси лойиҳачилари иштирок қилдилар.

Хоразм вилояти ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси лойиҳачилари томонидан халқ таълими масъулларига 2021 йил Инвестиция дастурига киритилган объектларнинг замонавий мактаб лойиҳаси асосида қурилиш намунаси намойиш қилинди.

Лойиҳалар ўзаро муҳокама қилинди ва мактаб ўқувчиларнинг ҳар томонлама қулай шарт-шароитда таълим олишлари учун етарлича имкониятлар яратишни амалга ошириш назарда тутилди.


Report Page