ВИЛОЯТДА ВИРУС ЮҚТИРИБ ОЛГАН БЕМОРЛАР ҚАЙСИ ҲУДУДДАН ЭКАНЛИГИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

ВИЛОЯТДА ВИРУС ЮҚТИРИБ ОЛГАН БЕМОРЛАР ҚАЙСИ ҲУДУДДАН ЭКАНЛИГИ МАЪЛУМ БЎЛДИ


Хабарингиз бор, бугун Навоий вилоятида коронавирус юқтириб олганлар сони 16 нафарга кўпайди. Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг берган маълумотларига кўра, беморларнинг 9 нафари Зарафшон шаҳридан, 3 нафари Хатирчи туманидан, 3 нафари Конимех туманидан ҳамда 1 нафари Томди туманидан эканлиги қайд этилди. 

Барча беморлар Зарафшон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида ҳамда НКМК Марказий кон бошқармасига қарашли 3 - сонли ТСҚ “Терапия” бўлимида даволанмоқда. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Шундай экан, карантин талабларига риоя этинг. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини хавфга қуйманг. Уйда қолинг.                                                               


Расмий сайт📲 navoi.uz  


Каналга уланиш 👉@navoiuz_official


Report Page