ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЖАЛАҚУДУКЛИК ЁШЛАР ВА ФАОЛЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЖАЛАҚУДУКЛИК ЁШЛАР ВА ФАОЛЛАР БИЛАН УЧРАШДИ


«Маҳаллабай» тизими бўйича Андижон вилоятида ҳам чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов жараёндаги ишларни кузатиб, қўйилаётган масалаларнинг мазмун-моҳияти ва ечими бўйича топшириқ-тавсиялар бермоқда.

Вилоят раҳбари Жалақудуқ туманидаги «Ҳарир тола» МЧЖда ҳудуддаги ёшлар ҳамда фаоллар билан мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида «Ёшлар саноат зонаси»да амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишди. Ишлаб чиқариш, тадбиркорликни йўлга қўйишни мақсад қилган ёшларнинг фикрлари, бизнес режаларига эътибор қаратиб, уларга қулай-шарт-шароитлар яратиш ҳамда кредит маблағлари ажратиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Шунингдек, учрашув давомида билиб-билмай, адашиб жиноят кўчасига кириб қолаётганлар ҳамда уларнинг яқинлари иштирокида жиноятчиликнинг мудҳиш оқибатлари атрофлича муҳокама қилинди. Унда вилоят сектор раҳбарлари ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтдилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ



Report Page