ВИЛОЯТ ОНКОЛОГЛАРИ ИШТИРОКИДА МАСТЕР-КЛАСС

ВИЛОЯТ ОНКОЛОГЛАРИ ИШТИРОКИДА МАСТЕР-КЛАСС

Бухоро вилоят ССБ Ахборот хизмати

Вилоятда нейрохирургик йўналишда амалиётга тадбиқ этилаётган ташхислаш ва даволашга доир янги замонавий усуллардан самарали фойдаланиш, маҳаллий мутахассислар билан соҳага алоқадор ютуқ ва камчиликларни муҳокама қилиш ҳамда уларга ечим излаш мақсадида Бухоро вилоятига республиканинг қатор етакчи тиббиёт марказларининг малакали шифокорлари, тиббиёт профессорлари ташриф буюрмоқдалар.

Бу ташрифлар доирасидаги тадбирлар кутилган ижобий самараларни бераётир.

Яқинда Республика ихтисослаштирилган Нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Ғайрат Қориев Бухоро вилоятига келган эди. Мазкур мутахассис  вилоят шифохоналарида жойлашган нейрохирургия бўлимларида бўлиб, улар фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, муассасаларда беморлар кўрикларини ташкил этди.

У Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида ҳам бўлди. Ғ.М.Қориев иштирокида нейроонкология ва реконструктив жарроҳлик бўлимида даволанаётган беморлар филиал нейрохирурглари билан курация қилиниб, уларга тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Республика ихтисослаштирилган Нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Ғайрат Қориев томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро флиалида маҳорат дарслари ташкиллаштирилди.

Нейроонкологиянинг долзарб йўналишида ўтказилган мураккаб жарроҳлик операциясида тажрибали мутахассисга филиал нейрожарроҳлари – Ф.Г.Ҳайдаров, Б.О.Наимов ва Б.Ф.Маҳмудовлар ассистентлик қилишди.

Амалиёт давомида вилоятда илк маротаба анотомик жиҳатдан мураккаб жойлашган бош мия ўсмаларини олиш, замонавий юқори технологик усул интероперацион нейромониторинг назоратида амалга оширилди.

РИО ва РИАТМ Бухоро филиали шифокорлари кўрсатилган амалий ёрдам учун профессор Ғайрат Қориевга ва нейрофизиолог, нейрохирург Наврўз Хасилбековга чексиз миннатдорчилик билдиради.


Бухоро вилоят ССБ Ахборот хизмати


Report Page