ВИЛОЯТ МАРКАЗИДА ИЛК МЕҲМОНХОНА

ВИЛОЯТ МАРКАЗИДА ИЛК МЕҲМОНХОНА


Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида "Серенада" МЧЖнинг замонавий меҳмонхонаси қад ростлади. Миллий ва европа анъаналарини ўзида уйғунлаштирган “AVALON” меҳмонхонаси ўз иш фаолиятини бошлади. 

Ушбу меҳмонхона 30 ўринли 15 та хонадан иборат бўлиб, ҳар бир хона ўзига хос дизайнерлик анъаналари асосида қурилган. 

Аҳамиятга молик жиҳати шундаки, ушбу меҳмонхонанинг алоҳида ресторани мавжуд бўлиб, у ерда тайёрланган европа ва миллий таомлари ҳар қандай диди нозик мижозни ҳам ўзига жалб қилади. 

Мазкур меҳмонхонани очилишида Тошкент вилояти ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари С.Низамов ҳамда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти директори в.в.б. И.Хатамов, Нурафшон шаҳар ҳокими Қ. Хакимов иштирок этди. Тадбир давомида меҳмонлар яратилган шароит ва хизмат кўрсатиш сифати билан яқиндан таништирилди, 

Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти барча юртимиз меҳмонларини ушбу шинам меҳмонхонага таклиф этади.

Report Page