ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 24 февраль куни соғлиқни сақлаш бошқармасининг мажлислар залида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят ташкилотининг таъсис Конференцияси бўлиб ўтди. Мазкур конференция ишида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенашининг меҳнат техник инспектори Алиев Зафар Ганиевич, Республика Кенгаши юристконсулти Тухтаева Дилноза Акбаровна, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Расулов Зафар Ильхомович ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Исоқов Нормурод Исроиловичлар иштирок этишди. Кун тартибида 5 та масала кўриб чиқилди.
1. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят бўлинмаси (кенгаши)ни ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилоят ташкилоти тўғрисидаги намунавий Низомни тасдиқлаш тўғрисида
2. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
3. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят кенгаши раисини сайлаш тўғрисида.
4. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят ташкилоти тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида.
5. Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят ташкилоти тафтиш комиссияси раисини сайлаш тўғрисида.

2021 йилнинг 24 февраль кунидан бошлаб Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят кенгаши ташкил этилди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят кенгаши раислигига Рахимова Феруза Искандаровнанинг номзоди кўрсатилиб, кенгаш раислигига делегатларнинг тўлиқ овози билан сайланди.
Шунингдек конференция давомида кенгаш аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари ва тафтиш комиссияси раиси жамоатчилик асосида сайландилар.
Бундан ташқари конференциядан сўнг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят кенгашининг 1-ташкилий мажлиси ўтказилди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят кенгаши раисининг ўринбосарлигига жамоатчилик асосида Шахриев Фаррух Фарход ўғли сайланди. Шунингдек 9 нафардан иборат раёсат аъзолари сайланиб, штатлар жадвали тасдиқланди.