ВЕЛОСИПЕДДА ҲАРАКАТЛАНИШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ

ВЕЛОСИПЕДДА ҲАРАКАТЛАНИШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ

    

Зарафшон шаҳар коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича мувофиқлаштирувчи шаҳар штабининг жорий йил 17 июнда ўтказилган навбатдаги йиғилишида велосипедларнинг  ҳар куни эрталаб 05:00 дан – 10:00 гача,  кечки пайт 17:00 дан – 21:00 гача вақт оралиғида ҳаракатланишига  рухсат берилди. Мазкур қарор фуқароларнинг ижтимоий тармоқлардаги мурожаат ва таклифларини инобатга олган ҳолда қабул қилинди. Бундан буён шаҳарда карантин талаблари босқичма-босқич юмшатиб борилади.

Ўрнатилган махсус талабларга риоя этмай белгиланган вақтдан ташқарида велосипедда ҳаракатланиш  тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Зарафашон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.




Report Page