Фарғона вилояти таълим фидойилари билан "қизил" мактабларни яхшилаш имкониятлари муҳокама этилди

Фарғона вилояти таълим фидойилари билан "қизил" мактабларни яхшилаш имкониятлари муҳокама этилди

Одилжон Жалолов

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов навбатдаги учрашувни вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази профессор-ўқитувчилари билан ўтказди.

Ўзаро суҳбат жараёнига айланган ушбу учрашувдан асосий мақсад, аввал хабар берганимиздек, умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлигига эришиш ҳамда “қизил” тоифадаги мактабларни “сариқ” ёки “яшил” тоифага ўтказиш этиб белгиланди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов суҳбат жараёнида йиғилганлардан таълим сифатини ошириш борасида ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришларини сўради.
Мазкур учрашувда билдирилган ижобий фикр ва мулоҳазаларни амалиётга тадбиқ этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page