ВАЗИРЛИКДАН ЯНГИ ТАШАББУС: ЎҚУВ ЖАРАЁНЛАРИ БЕВОСИТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ.

ВАЗИРЛИКДАН ЯНГИ ТАШАББУС: ЎҚУВ ЖАРАЁНЛАРИ БЕВОСИТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ.

@abituriyent

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ўзагротехсаноатхолдинг” акционерлик жамияти билан ҳамкорликда янги ташаббус амалга оширилди. Акциядорлик жамияти таркибидаги “Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси” заводида тўртта олий таълим муассасасининг тегишли кафедралари филиаллари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги “Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги ПҚ-4410 сонли Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат техника, Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университетлари ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтларининг кафедралари филиаллари ташкил этилди.

Тошкент давлат техника университетининг “Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси” заводи билан 4 та (Ер усти транспорт тизимлари, Хизмат кўрсатиш техникаси, Қуймакорлик технологиялари, Технологик машиналар ва жиҳозлар) кафедрасининг филиали ташкил қилинди. Филиалда 1 та ўқув хонаси амалий ва лаборатория машғулотларини олиб бориш учун ажратилди ҳамда стол-стул, доска, компьютерлар, видеопроектор, кўргазма материаллар ва жиҳозлар, назорат-ўлчов асбоблари билан жиҳозланди.

ТДТУнинг 4 та таълим йўналиши (Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси, Хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси, Қуймакорлик технологиялари, Технологик машиналар ва жиҳозлар) нинг 3 ва 4-курсда 6 та гуруҳи талабалари (жами 134 нафар) учун 2019-2020 ўқув йилидаги 20 та фан бўйича ўқув жараёни графиги тасдиқланди ҳамда дарслар филиалда ўтилиши бошланди.

Шунингдек, Тошкент шахридаги Турин Политехника университетининг “Машинасозлик технологияси ва авиакосмик инжиниринг” кафедрасининг филиали ташкил қилинди.

Буерда талабалар учун 1 та ўқув хонаси амалий ва лаборатория машғулотларини олиб бориш учун ажратилди ҳамда стол-стул, доска, компьютерлар, видеопроектор, кўргазма материаллар ва жиҳозлар, назорат-ўлчов асбоблари билан жиҳозлаб берилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти томонидан “Автомобиль транспорти ва йўл қурилиш машиналари ва жиҳозларини эксплуатацияси (йўл қурилиш машиналари)” йўналишининг ўқув режаси ва фан дастурлари қайта кўриб чиқилмоқда.

“Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи” АЖда институтининг “Йўл қурилиш машиналари ва жиҳозлари”, “Амалий механика” кафедраларининг филиаллари ташкил этилди. Институтнинг Ер усти транспорт тизимлари, Автомобиль транспорти ва йўл қурилиш машиналари ва жиҳозларини эксплуатацияси (йўл қурилиш машиналари)бакалвриатура йўналиши бўйича жами 105 нафар талаба ушбу филиалга таълим жараёнига жалб этилди.

Бундан ташқари, Автомобиль транспорти ва йўл қурилиш техникалари эксплуатацияси мутахассислигининг 5 нафар магистрантлари ҳам ҳафтада бир кунлик ўқишлари ушбу филиалда олиб борилиши назарда тутилган.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Тракторлар ва автомобиллар”, “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” кафедралари филиали “Ўзагротехсаноатхолдинг” акционерлик жамияти таркибий тузилмасига кирувчи “Uz CLAAS Agro” ва “Amkodor-Agrotexmash” МЧЖ қўшма корхоналарида ташкил этилди.

Филиалларда ташкил этилган дарс машғулотларида талабаларга ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалиги машинасозлигида қўлланилаётган замонавий технологиялар ҳамда ўлчов-назорат асбоб-ускуналари ҳақида маълумотлар берилиб, бевосита ушбу асбоб-ускуналардан фойдаланиб ўз қўллари билан ўқув-тажриба ишларини амалга оширишди. Бунда корхоналарнинг етакчи мутахассислари талабаларнинг кўникма ҳосил қилишлари учун амалий ёрдам бериб келишмоқда.

Талаба-ёшларнинг бу каби интеграциявий жараёнларга бўлган таассуротлари ошди ҳамда бу соҳа бўйича уларнинг билим-салоҳияти яна-да мустаҳкамланишига олиб келди.

@abituriyent

Report Page