ВАТАНПАРВАРЛАР БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

ВАТАНПАРВАРЛАР БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

@Oilamarkazi

Ўзбекнинг ҳақиқий ўғлонлари учун байрам саналган 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг қатор ҳудудларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Шунингдек, "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 12 январь куни “Балли йигитлар"кўрик-танлови ўтказилди Кўрик-танловда йигитларни оилага тайёрлаш, оила бошлиғи сифатида масьулиятини ошириш, ўз-ўзини таъмилаш, уддабуронлигини текшириш юзасидан синов ўтказилиб, 5 та шарт бўйича беллашдилар. Келажакда оилаларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ечиш бўйича викторина саволларига жавоб беришди. Қизиқарли баҳс ва мунозараларга бой булган тадбир Тошкент вилояти бошқармасининг 22 та туман-шаҳар бўлимларида ўтказилиши режалаштирилган.

Яна бир тадбир Фарғонанинг Қувасой шаҳрида 12 январь куни "Зебунисо" маданият саройида ўтказилди. Тадбирга қатор ташкилот ва муассаса раҳбарлари таклиф этилди. 500 дан ортиқ фуқаро ва ўқувчилар тадбирда иштирок этишди. Марҳум Қуролли кучлар сержанти Каҳрамон Мадолимов оиласига алоҳида эьтибор қаратилиб, совғалар тақдим этилди. Шаҳардаги ҳарбий кисм ходимларидан 30 нафарига фахрий ёрлиқ ва совғалар улашилди.

Марказнинг Андижон вилояти бошқармасининг Бўз туман бўлимида ҳам Хотин-кизлар қўмитаси ҳамкорлигида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда 25 нафар Аскар оналар ҳам таклиф этилиб, тақдирланди.

Шу билан бир қаторда 12 январь куни Олтинкўл туманида "Аскар оналарни шарафлаймиз" шиори остида маънавий маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга 74 нафар ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг оналари таклиф этилди. Таклиф этилганлар туман ҳокимининг байрам совғалари билан тақдирланди.

Қолаверса, бундай маънавий-маърифий тадбирлар “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказинг бошқа ҳудулий бошқармаларида ҳам намунали тарзда ташкил этилди.

"Oila" markazi