“ВАТАНИМ ТАЯНЧИМАН”
САМВМИДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ

“ВАТАНИМ ТАЯНЧИМАН”
САМВМИДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ


Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганига бу йил 30 йил тўлади. Анъанага кўра, ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида жорий йилда “Ватаним таянчиман” мавзусидаги  ватанпарварлик соатлари ташкил этилиши назарда тутилган. Самарқанд Ветеринария медицинаси институтида бу йилги байрам тадбири ўтган йиллардагидан бироз фарқли равишда, талаба – ёшларсиз бўлиб ўтди. Вазият тақозосига кўра, узайтирилган таътил муносабати билан ёшлар бу тадбирда масофадан ЗУМ дастури орқали иштирок этишди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар Иттифоқи Вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур ўқув семинарида институти филиаллари, академик лицей ҳамда техникумлар профессор-ўқитувчилари қатнашдилар.

Айни кунда Марказий Осиёда ягона бўлган Самарқанд Ветеринария медицинаси институтининг  5 та факультетида 5000 нафардан зиёд талаба ёшлар таҳсил олишмоқда. Машғулотлар ўзбек, рус ва алоҳида кичик гуруҳларда инглиз тилларида олиб борилади. Таътил кунлари институт, институт филиаллари, академик лицей ҳамда техникумлар талаба ва ўқувчи ёшларни қамраб олган ҳолда, уларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш, ўз истеъдодларини рўёбга чиқариш, истеъдодли ва фаол талаба-ёшларни рағбатлантириш мақсадида таълим масканининг бадиий тўгарак ва клублари томонидан айни вақтда 10 га яқин турли онлайн танлов ва викториналар ўтказилиб борилмоқда. Бу ҳақида Самарқанд Ветеринария медицинаси институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Алибек Гаппаров маърузасида маълумот берилди. 

Тадбир иштирокчилари ва маърузачилар бугун бир мавзуни алоҳида таъкидладилар. Яъни. ТИНЧЛИК - Олий неъмат экани, уни асраш нафақат ҳарбийлар нинг, балки шу юртда истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлиги алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, мард ўғлонларимизнинг Ватан олдидаги йигитлик бурчини бажариши, яъни Армияда хизмат ўташи шон шараф вазифасига айлангани, ўтган давр мобайнида Қуролли Кучларимизнинг салоҳияти ошгани тўғрисида асосли маълумотлар келтирилди. Жумладан, мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ мамлакатимиз мудофаасини кучайтириш масаласи   давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олинди. 

Бугунги кунда ҳаётнинг ўзи Қуролли Кучларни бошқариш, режалаштириш ва қўллаш тизимида замонавий ахборот-коммуникасия технологиялардан кенг фойдаланиш, бошқарувнинг информацион воситалари ва ҳарбий алоқа тизимларини уйғунлаштиришни, Қуролли Кучларимиз ахборот-коммуникасияларининг рақамли ягона тармоғини яратишни тақозо этмоқда. Армиямиз жаҳон ҳарбий қурилишининг энг илғор тажрибаларини ўзида мужассам этган бўлиб, айни пайтда миллий жанговар анъаналаримизни юксак садоқат билан давом эттирмоқда, шу билан бирга, минтақамизда рўй бериш эҳтимоли мавжуд бўлган ҳарбий ҳаракатлар ва жанговар амалиётлар ҳам ҳар томонлама эътиборга олинмоқда.

Дарҳақиқат, бугунги кунда Миллий армиямиз минг-минглаб ўғлонларимиз учун чинакам мардлик, фидойилик, ҳақиқий ватанпарварлик мактабига айлангани, ҳеч шубҳасиз, шу йўлда эришган энг катта ютуғимиздир. Бу ҳақиқатни юртимиздаги барча ота-оналар, бутун халқимиз ғурур билан, миннатдорчилик билан эътироф этмоқда.

Дунёда шарафли касблар кўп, улар орасида энг шарафлиси эса, ўз она Ватани ва халқининг тинчлиги учун хизмат қилишдир.

Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!


СамВМИ Ахборот хизмати

Report Page