ВАТАН МЕҲРИ ВА ҚАДРИ

ВАТАН МЕҲРИ ВА ҚАДРИ


2021 йил 15 февраль куни кўҳна ва боқий Бухоро мусиқали драма театрининг муҳташам биносида Заҳириддин Муҳаммад Бобуртаваллудининг таваллудининг 538 йиллигигабағишланган “Ватан меҳри ва қадри” мавзусида Республикамизнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган саҳна кўринишида “Технологик жараёнларни бошқарув тизимлари” факультетининг 700-20 ТЖБ, 701-20 ТЖБ, 702-20 ТЖБ, 706-20 ТМЖ, 700-17 ТЖБ, 701-17 ТЖБ, 708-17 ТЖБ, 716-17 МНТ гуруҳидан жами 150 нафар талаба иштирок этди. Саҳнада асосан ўз Ватанидан узоқда юрган инсонда доим Ватан меҳри ва соғинчи ҳеч нарса билан ўрнини тўлдириб бўлмас туйғу эканлиги,Ватан меҳри аввало инсоннинг ўз оиласи, уйи, маҳалласи ҳамда туғилиб ўсган юртига меҳр муҳаббати эканлигини,ёт юртларда ҳар дақиқа, ҳар сония Ватанни қўмсаб яшайдиган жуда кўпчилик инсонлар борлигини, Ватанга муҳаббат юксак инсоний фазилатлардан эканлиги,бу ҳақда “Ватанни севмоқ иймондандир”- дейилган ҳикматни эсга олиш кераклиги, Ватанни севиш инсонга хос табиий туйғу бўлгани учун исломда уни иймоннинг бир бўлаги деб қаралиши, барча шу юртда, шу заминда яшаётган ҳар бир инсон юртимиз тинчлигини қадрига етиб, ёмонлар фитнасидан огоҳ бўладиган, ҳар бир ёш авлодни ўз юртига содиқ қилиб тарбиялаб, юрт тинчлиги учун ўз ҳиссасини қўшмоғи кераклиги каби тушунчалар ёшлар онгига сингдирилди.




“ТЖБТ” факультети ёшлар билан
ишлаш бўйича декан ўринбосари:                                      Ж.Ж. Шодиев


Report Page