ВАСВАСА СЕҲРИ

ВАСВАСА СЕҲРИ


Muallif: Shariy ruqiya


Бу сеҳр «Ҳавотир сеҳри» ёки ваҳима сеҳри ҳам дейилади.

Васваса сеҳрининг аломатлари

✅ Қўрқинчили тушлар.

✅ Тушида гўё уни кимдир чақираётгандек бўлиши.

✅ Ўнгида уни чақириб кимнингдир товуши эшитилиши, аммо атрофда ҳеч кимнинг бўлмаслиги.

Сеҳргар жинини сеҳр қилинаётган кишига юбориб, унга тушида ҳам, ўнгида ҳам тинч қўймасликни буюради. Уйқусида муваккал жин уйқу бермайдиган йиртиқич ҳайвон бўлиб кўринади. Ўнгида эса, бу инсонни танишлари овози ёки бегона овозлар билан чақира бошлайди, сўнгра яқинларига ҳам, бегоналарга нисбатан ҳам шак-шубҳалар уйғотади. Сеҳрнинг аломатлари унинг кучли ёки заифлигига кўра турлича бўлади. Гоҳида сеҳрга учрагандаги аломатлар кўпайиб, уни жинни бўлиб қолишигача олиб борса, гоҳида васвасадан нарига ўтмайди.

Васваса сеҳрининг муолажаси

Сеҳрни муолажа қилиб кеткизиш уч босқичда кечади:

1️⃣ Покиза, иймоний об-ҳаво (муҳит)ни ҳозирлаш. муолажа бўлаётган уйдаги суратлар (жонли нарсаларнинг сурати, хоҳ чизилган, хоҳ фотосурат бўлсин) ва тимсоллар (жонли нарсаларнинг ҳайкали ва ўйинчоқ кабилар) ни муолажа вақтида малоикалар уйга киришлари учун олиб ташланади;

3️⃣ Муолажа қилинаётган жойда муолажа кайфиятига халақит қиладиган асбоблар бўлмаслиги;

4️⃣ Руқия қилинадиган жойда шариатга хилоф ишлар бўлмаслиги лозим, масалан, тилла тақиб олган эркак киши ёки тамаки чекаётган кишининг бўлмаслиги кабилар;

Иккинчи босқич: «Муолажанинг кайфияти»

1️⃣ Руқия ўқиш. Таҳорат олиб икки ракат нафил намоз ўқиб дуо қиласиз яъни АЛЛОҲ таолодан қиладиган руқиянгизни манфаатли қилишини, сизга қилинган сеҳр ботил бўлиб, шифо топишингиз сўрайсиз.

Руқиянинг рўйҳати:

«Фотиҳа сураси 7-марта» «Тавба сураси 14-оят, 7-марта» «Юнус сураси 57-оят, 7-марта» «Наҳл сураси 69-оят, 7-марта» «Исро сураси 82-оят, 7-марта» «Шуаро сураси 80-оят, 7-марта» «Фуссилат сураси 44-оят, 7-марта» «Қурайш сураси 4-оят, 21-марта» «Юнус сураси 81-82 оятлар, 7-марта» Ихлос сураси, 7-марта» «Фалақ сураси, 7-марта» «Нос сураси, 7-марта»

2️⃣ Қуръон ўқиб дам солинган сувга ғусл қилиш 7-кун (Қайнаб чиққан сувнинг оловини паст қилиб сидр барги солинади ва 5-дақиқа тургач олиб докадан ўтқазиб Қуръон ўқиб дам уриб ғусл қилинади).

3️⃣Тузли ванна (Ваннага илиқ сув тўлдириб, морской соль 500гр солиб 25-30 дақиқа ётиш) 7-кун.

4️⃣ Қуръон ўқиб дам солинган зайтун ёғига миск аралаштириб, ётишдан аввал бутун танага суртиб ётилади 7-кун.

5️⃣ Хижома: Бошга ва тананинг учадиган, увушадиган, оғрийдиган, дам солганда безовда бўладиган жойларидан ва умуман касал аъзолардан қон олдириш.

  

Учинчи босқич: «Муолажадан кейинги босқич»

Агар беморга АЛЛОҲ шифо бериб, соғайиб кетса АЛЛОҲга ҳамду-сано айтиб берган шифоси учун шукр қилиб янада АЛЛОҲга муҳтож эканини ҳис қилиши лозим. АЛЛОҲ таоло Иброҳим сураси 7-оятида:

وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ

«Роббиларингиз: «Агар шукр қилсангизлар сизга (неъматларимни) зиёда қилурман, гарчи куфр қилсаларингиз албатта, азобим қаттиқдир!» деб билдирган».

Ушбу босқичда беморни қайта сеҳрлашлари мумкин. Чунки сеҳр (яъни иссиқ-совуқ) билан шуғулланиб юрувчи буюртмачилар, тузалиб шифо топган беморни билиб қолсалар дарҳол сеҳргарнинг ҳузурига яна сеҳрни янгилаш мақсадида югуриб борадилар. Шунинг учун ҳам бемор муолажа қилиб даволанаётганини бирор кишига билдирмаслиги керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бемор ушбу муҳофаза (қўрғон) воситаларини билиши лозим:

1️⃣ Намозларни жамоат билан ўқиш;

2️⃣ Мусиқа эшитмаслик; (чунки бу иш шайтонни семиртиради);

3️⃣ Уйқудан олдин таҳорат олиш ва «Оятул-курсий»ни ўқиш;

4️⃣ Ҳар бир иш олдидан «Бисмиллаҳ»ни айтиш;

5️⃣ Бомдод намозидан сўнг: «Ла илаҳа иллал-лоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳулмулку валаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин Қодийр» ни 100 марта ўқиш;

6️⃣ Ҳар куни АЛЛОҲнинг китобидан тиловат қилиш, агар ўқишни билмаса, тинглаш;

7️⃣ Солиҳ кишиларнинг суҳбатида бўлиб туриш;     

8️⃣ Тонгда ва тунда ўқиладиган зикр ва дуоларни тарк қилмасдан ўқиб туриш

📝Kаналимизга уланиш учун босинг✅

👉 @RuqiyaUz 👈


Report Page