Uzum Tezkor ресторанлардан таомларни буюртма қилиш учун Telegram бот ишга туширди

Uzum Tezkor ресторанлардан таомларни буюртма қилиш учун Telegram бот ишга туширди

Uzum

Декабр ойи охиригача Uzum Tezkor Telegram боти (https://t.me/tezkoruzum_bot) орқали берилган буюртмалар бепул етказиб берилади. Сервис боти орқали EVOS, Oqtepa Lavash, KFC, Max Way, Feed Up ва Les Ailes ресторанларидан етказиб беришни буюртма қилиш мумкин, шунингдек Uzum Tezkor боти фойдаланувчиларига 30 дақиқа ичида буюртмаларни тез етказиб бериш ҳам амал қилади.

Ботда (https://t.me/tezkoruzum_bot), Uzum Tezkor иловасида бўлгани каби, сиз ресторан ёки кафени танлашингиз, буюртма беришингиз, тўлашингиз ва етказиб бериш ҳолатини кузатишингиз мумкин. Аммо сервис сифати ва етказиб бериш тезлиги буюртма қандай берилганидан қатъи назар ўзгаришсиз қолади: бот орқали бўладими ёки иловадан. 

— Ўзбекистонликлар Telegram'дан ишдан тортиб харид қилиш ёки офисга тушлик буюртма қилишгача бўлган турли вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланишга одатланган. Мамлакат аҳолисининг 80 фоизи айнан шу мессенжердан фойдаланади, — дейди Uzum Tezkor маҳсулот ва технологиялар бўйича директори Руслан Намазов. — Ва бизнинг мақсадимиз ҳар куни миллионлаб одамлар фойдаланадиган энг қулай ва тез сервисни яратиш бўлганлиги сабабли, биз фойдаланувчиларимиз учун таниш ва қулай платформани эътиборсиз қолдиролмадик. 


Тошкент ва Андижон ресторан ва кафеларидан кўпроқ таомлар, шунингдек, дўконлардан маҳсулотлар буюртмаси Uzum Tezkor'да мавжуд.

Report Page