«Uztextile Expo 2021» кўргазмаси якунлари ҳақида

«Uztextile Expo 2021» кўргазмаси якунлари ҳақида

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

Хабарингиз бор, Uztextile Expo ҳалқаро тўқимачилик ва мода саноати кўргазмаси 3 марта ўтказилаётганига қарамай маҳаллий ва хорижий тўқимачилик саноати вакиллари ўртасида катта қизиқишга эга. Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари ҳудудида ўтказилаётган йирик саноат кўргазмаларидан бири сифатида эътироф этилади. Сўнгги йилларда кўргазмада иштирок этишни истак билдирган хорижий компанияларнинг сони ошиб бораётгани ўзбек тўқимачилик ва мода саноатидаги ўзгаришларни дунё ҳамжамияти катта қизиқиш билан кузатаётганидан далолат беради.

Кўргазма Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги 5285-сонли фармони асосида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва ҳалқаро ҳамкор ташкилотлар билан ўтказиб келинмоқда. Кўргазмада калава ип, мато ва газлама, тайёр маҳсулотлар, кимёвий маҳсулотлар, аксессуарлар, логистика ва бошқа хизматлар маҳаллий ва ҳорижий компаниялар томонидан кенг намойиш этилади. Ўтган йиллар давомида 35 дан ортиқ давлатлардан 800 дан ортиқ хорижий компаниялар вакиллари иштирок этишган.

2021 йил натижаларига тўхталадиган бўлсак - постпандемик вазиятга қарамай дунё миқёсида кўргазма ўз ишини оффлайн тарзида давом эттирди. Бу аввало юзма-юзма учрашувларни сони ортишига ва қўшни давлатлардан кўплаб компанияларни Ўзбекистон тўқимачилик саноати билан икки томонлама ҳамкорликни ошишига олиб келди. Натижаларга кўра 100 дан ортиқ хорижий компаниялар иштирок этишди. 136 дан ортиқ савдо компаниялари ва байерлар рўйхатдан ўтди, 3200 дан ортиқ турли даражадаги меҳмонлар иштирок этди. Афғонистон, Миср, Козоғистон, Ливан, Кирғизистон, Тожикистон, Украина, Туркия, Корея, Россия, Украина ва Ўзбекистондан иштирокчилар кўргазмада кенг иштирок этишди. 4200 дан ортиқ ватандошларимиз кўргазма билан бевосита “Узэкспомарказ” павильонларига келиб танишишди. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва корҳоналари ва ҳорижий савдо компаниялари ўртасида олиб борилган музокаралар давомида 39,0 млн.долларлик англашув меморандумлари ва экспорт контрактлари имзоланди. 

Шу билан биргаликда, кўргазма доирасида турли даражадаги делегация ташрифи кузатилди. Бу Россиянинг Саха (Якутия) давлати бошқарув раиси А.Тарасенко бошчилигида делегация, Беларусиянинг Беллегпром миллий концерни раиси Т.Лугина бошчилигида делегация, Кирғизистон ва Тожикистон давлатларидан бизнес делегациялар ташриф буюришди. Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган 14 ҳорижий элчилар кўргазма фаолиятида қизғин иштирок этишди. Илк бора кўргазмада Афғонистон ишбилармон аёллар делегацияси ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этгани иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Махсус харидор дастурида доирасида 22 та хорижий давлатдан 320 яқин савдо вакиллари рўйхатдан ўтган. Хусусан Россиядан 44та, Афғонистондан – 30та. Қозоғистондан – 19 та, Қирғизистондан - 89та, Туркиядан – 50 та, Тожикистондан – 28, Беларусиядан – 17та, Эрон ва Украинадан – 7тадан, Миср, Малайзия, Венгрия, Слования, Сурия, Ливан, Польша, Хитой, Азербайджон ва бошқа давлатлардан тўқимачилик саноати вакиллари кўргазмада иштирок этишди.

Хусусан, Беларусия, Тожикистон, Қирғизистон, Россиядан ташриф буюрган бизнес гуруҳлари учун Махсус харидор дастури давомида делегациялар Бухоро ва Тошкент вилоятлари ва Тошкент шахри тўқимачилик саноати инвестиция ва экспорт салоҳияти билан танишишди ва корхоналар фаолиятини ўрганиш имконига эга бўлишди, икки томонлама музокаралар олиб борилди.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбарияти кўргазма доирасида бир қатор учрашувларни амалга оширди. Хусусан, Саха Республикаси раиси Тарасенко, Беллегпром концерни раиси Лугина, Мангольд Консалитинг компанияси президенти Клаус Мангольд билан иккитомонлама алоқаларни ривожлантириш бўйича музокаралар олиб борилди.

Шу билан биргаликда ҳудудларнинг тўқимачилик саноати билан таништириш мақсадида Бухоро вилоятига бизнес тур ташкил этилди. Хусусан, Экспортни қўллаб қувватлаш агетлиги кўмагида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида жойлашган «Haj Textile Group» корхонасининг буёқ комплекси очилиш маросими ҳорижий компаниялар иштирокида амалга оширилди, Бухоронинг Кўкалдош мадрасасида тўқимачилик корхоналари ва дизайнерлари томонидан модалар намойиши ўтказилди.

Шу билан кўргазма ўз ишини 2021 йил кузда ўтказилиши белгиланди. 



Report Page