Узоқ Шарқ мусулмонлари муфтийсидан ташаккурнома

Узоқ Шарқ мусулмонлари муфтийсидан ташаккурнома

muslim.uz

Сўнгги йилларда хорижда ўқиётган ва ишлаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Рамазон ойида таклифлар асосида 40 нафардан зиёд уламолар АҚШ, Россия, Жанубий Корея, Туркия давлатларига сафарга юборилди. Ушбу юртларда имом-домлалар томонидан ҳамюртларимизни дину диёнатга чақириш, таровеҳ намозларига бошчилик қилиш, Қуръони каримни хатм қилиш билан бирга ҳозирги таҳликали вазиятда огоҳ бўлиб яшаш ҳақида суҳбатлар қилди.

Мана шундай маърифий учрашувлардан мамнун бўлган маҳаллий мутасаддилар ва диний етакчилар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига миннатдорлик мактублари юбормоқда.

Шундай ташаккурномалардан бири Россия Федерациясининг Узоқ Шарқ мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Аҳмад ҳазрат Гарифуллин жанобларидан келди. Унда узоқ Сахалин ороли аҳолиси Рамазон ойини муносиб ўтказишда ўзбекистонлик имом ва қориларнинг хизмати катта бўлгани эътироф этилиб, қуйидаги илиқ сўзлар: 

“Биз сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва меҳрибонлигингизни чин дилдан қадрлаймиз ва келгусидаги ҳамкорлигимиз янада мустаҳкамланишга умид қиламиз. Таъкидлаш жоизки, биргаликда олиб бораётган саъй-ҳаракатларимиз мусулмонларни бирлаштириш ва Ислом динини янада тараққий этишига хизмат қилади”, - баён этилган.

Аллоҳ таоло мана шундай маънавий-маърифий ишларни бардавом айласин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Report Page