Узэнергоинспекция: Электр энергиясини беҳуда сарфлашнинг “Зарбдор” ча усуллари

Узэнергоинспекция: Электр энергиясини беҳуда сарфлашнинг “Зарбдор” ча усуллари

https://t.me/minenergy_uz

Электр энергиясини истеъмол қилиш жараёнларини оқилона ва самарали ташкил этишни таъминлаш доирасида ишларни амалга оширилишига кўмаклашиш мақсадида “Ўзэнергоинспекция” нинг Жиззах ҳудудий бўлими ходимлари Зарбдор туманидаги бир нечта фермерларнинг экин майдонларида бўлдилар.

Туманнинг Тозауруқ МФЙ ҳудудида жойлашган “Ровотлик Ботир” фермер хўжалигида ўрнатилган 32 кВт қувватли биринчи электр сув насоси орқали каналдан чиқарилаётган сувнинг 4-5% қувурда тешик мавжудлиги сабабли қайтиб каналга тушмоқда.

​“Ровотлик Ботир” фермер хўжалигининг 1-электр сув насоси мазкур фермер хўжалигида ўрнатилган 32 кВт қувватли иккинчи электр насос орқали чиқарилган сув қувурда тешик борлиги сабабли экин экилмаган майдонга оқиб кетмоқда.

​“Ровотлик Ботир” фермер хўжалигида экилмаган майдонда сув тўпланган. Ушбу фермер хўжалигининг 2019 йил июль ойидаги электр энергияси истеъмоли 45 868 кВт.с. ни ташкил этиб, ундан 2 064 кВт.с. электр энергияси беҳуда сарфланган.

​Тумандаги яна бир тадбиркорга тегишли бўлган “Тулпор-тигр” фермер хўжалиги (С.Товбоев)да ўрнатилган 32 кВт қувватли электр насосда каналдан лотокка носоз темир қувур орқали чиқарилаётган сувнинг маълум бир қисми ерга оқиб кетмоқда.

Бу фермер хўжалиги эса 2019 йил июль ойидаги 6651 кВт.с. электр энергияси истеъмолидан 299 кВт.соатини беҳуда сарфлаган. 

​Натижалардан маълумки, бугунги кунда фермер хўжаликлари фаолиятида электр энергияси ва сув манбаларидан фойланишда исрофгарчиликка йўл қўйилмоқда. Бироқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” бу борадаги ўрганишларни давом эттириб, фермер хўжаликлари эгаларини бу манбалардан оқилона ва самарали ишлатишга эришиш чораларини кўради.




Report Page