“Uzbekneftegaz”: Жиззах вилоятида жойлашган “UNG Petro” МЧЖга қарашли 94-сонли “Жиззах-2” АЁҚШда электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмаси ўрнатилди

“Uzbekneftegaz”: Жиззах вилоятида жойлашган “UNG Petro” МЧЖга қарашли 94-сонли “Жиззах-2” АЁҚШда электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмаси ўрнатилди

UNG Petro

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июль кунидаги ПҚ-4779-сон Қарорига мувофиқ республикада электрмобилларга хизмат кўрсатиш учун инфратузилмаси, шу жумладан зарядлаш станциялари ва сервис марказларини ташкил этишнинг рағбатлантириш чора-тадбири белгиланган.

          Мазкур топшириқни ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилоятида жойлашган “UNG Petro” МЧЖга қарашли 94-сонли “Жиззах-2” АЁҚШда электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмаси ўрнатилди

Электрмобилларни ривожлантирилиши ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатлари томонидан мавжуд бўлиб экологик муаммоларни ҳал этиш, инновацион маҳсулотлар учун янги бозорларни шакллантириш имконияти сифатида қаралмоқда.

Шу муносабат билан, келгусида республика бўйлаб босқичма-босқич корхонанинг бошқа объектларида ҳам электромобилларни зарядлаш станцияси ўрнатилиши режалаштирилмоқда.



Report Page