"Uzbekistan GTL" МЧЖнинг ёқилғи газ қувурини магистрал тармоққа улаш ишлари амалга оширилди.

"Uzbekistan GTL" МЧЖнинг ёқилғи газ қувурини магистрал тармоққа улаш ишлари амалга оширилди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 августдаги 868-Ф-сон фармойишига асосан "Шўртан газ кимё мажмуаси тозаланган метан гази базасида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш" инвестиция лойиҳасининг ташқи инфраструктура объектларини қуриш "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ зиммасига юклатилган.

Шунингдек, асосий (хом ашё) ва қўшимча (ёқилғи) газ қувурларининг қурилиши ҳам мазкур объектлар сирасига киради.

Газ қувурларини лойиҳалаш ишлари "УзЛИТИнефтгаз" АЖ томонидан амалга оширилган. Барча зарур материаллар ва бутловчи қисмларни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.

Ёқилғи газ қувурини мавжуд "ШГКМ-Таллимаржон" магистрал газ қувурига улаш "Шўртан ГКМ" МЧЖ технологик қурилмаларини тўлиқ тўхтатишни талаб қилганлиги боис, бу ишларни мажмуани профилактик таъмирлаш ишлари вақтида амалга ошириш режалаштирилган.


Мазкур режага кўра "Uzbekistan GTL" МЧЖнинг ёқилғи газ қувурини магистрал тармоққа улаш ишлари "Бухоро Газ Саноат Қурилиш" АЖ томонидан амалга оширилди.


Инвестиция лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар Расмий каналимизда бериб борилади.



"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ

Report Page