«Uzbekistan Airways» Наврўз байрамига 21% чегирма эьлон қилди

«Uzbekistan Airways» Наврўз байрамига 21% чегирма эьлон қилди

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Бу ҳақда бугун АОКАда авиакомпания ахборот хизмати раҳбари Камола Икромова иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

https://t.me/aokamediakontent

✔️ Uzbekistan Airways авиакомпанияси Наврўз байрами кунлари йўловчиларга қўшимча қулайликлар тақдим этиш ва уларнинг дам олиш кунларида мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилишлари учун жорий йилнинг 18 мартидан 22 мартига қадар амалга оширилаётган маҳаллий авиақатновларнинг эконом ва бизнесс класс тарифларига 21% чегирма эьлон қилади.

Чегирма шартларига кўра, байрам чегирмасини бошқа турдаги чегирмалар билан бирлаштириш тақиқланади. 2 ёшгача бўлган болалар учун чегирма амал қилмайди. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун эса 25% болалар чегирмасига қўшимча равишда 21% чегирма тақдим этилади.

Шунингдек, Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2023 йил 26 мартдан жорий йилнинг 28 октябрига қадар амал қиладиган баҳор-ёз парвозлар жадвалига ўтмоқда. Ёзги навигация даврида авиакомпания машҳур сайёҳлик йўналишларига парвозлар сонини кўпайтиради, шунингдек, йўналишлар тармоғини кенгайтиради. Ушбу мавсум даврида 70 дан ортиқ йўналиш бўйича мунтазам авиақатновлар амалга оширилиши режалаштирилган. Тошкентдан Урганч ва Нукусга парвозлар кунига 2 марта, Бухорога эса 1 марта амалга оширилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон пойтахтидан Қаршига ҳафтада 2 марта, Термиз ва Самарқандга 6 марта, Фарғона водийси бўйлаб: Наманганга – 2, Фарғонага – 3 ва Андижонга ҳам икки мартадан авиақатновлар бажарилади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайти, шунингдек, “UzAirways” мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилишингиз мумкин.

Report Page