"Uzauto Motors" Украинада Chevrolet бренди остида автомобилларни сотишни бошлади

"Uzauto Motors" Украинада Chevrolet бренди остида автомобилларни сотишни бошлади

UzAuto

General Motors билан альянс шартномаси доирасида UzAuto Motors Chevrolet оммавий бозорида сотиладиган транспорт воситаларини Украинада сотишни бошлади.

Компания Украина бозорида учта моделни намойиш этди - машҳур А-классли Chevrolet Spark модели ва Б классли Chevrolet Cobalt ва Nexia седанлари.

Chevrolet автомобилларининг Украинадаги сотуви ва хизмат кўрсатишини бутун мамлакат бўйлаб дилерлик тармоғини ривожлантиришни режалаштирган расмий дистрибютори бошқаради.

Chevrolet автомобилларининг Украинада, шу жумладан Каршеринг хизматлари орасида машҳурлигини инобатга олган ҳолда, дистрибютор савдо-сотиқ ҳажмини ошириш ва Украина бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш бўйича мунтазам иш олиб боришни режалаштирмоқда.

www.uzavtosanoat.uz

Telegram / Facebook / Instagram

Report Page