“UzAuto Motors” компаниясига ёшлар етакчиси сайланди

“UzAuto Motors” компаниясига ёшлар етакчиси сайланди


Жорий йилнинг 16 апрель куни Асака шаҳридаги “UzAuto Motors” акциядорлик жамиятидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти етакчиси сайлови ўтказилди. Унда компания Бош директори Р.Ражабов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши раиси Р.Каримовлар иштирок этдилар.

Дастлаб тадбир компания ёшлари билан учрашув тарзида бошланиб, унда компания Бош директори Рустам Бахтиярович мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар хусусида тўхталиб ўтди ва ёшларни барча ташаббус, таклифларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши раиси Р.Каримов сўзга чиқиб, бугунги кунда мазкур компания ёшлари ўзининг ташаббускорлиги ва фаоллиги билан ажралиб туриши, бунда биринчи навбатда компанияда ёшларга яратиб берилган шароитларни юқори даражада эканлигини таъкидлади.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Р.Ражабов компания ёшлар етакчилигига Хамидов Жаҳонгир Дилшодбек ўғлининг номзодини таклиф этди. Мазкур масала юзасидан Ж.Хамидовнинг номзоди овозга қўйилиб, бир овоздан маъқулланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Report Page