“UZAUTO MOTORS”ДАН КУТИЛГАН ЯНГИЛИК

“UZAUTO MOTORS”ДАН КУТИЛГАН ЯНГИЛИК


Chevrolet Equinox ва Tracker моделларига шартномалар тузишни бошланганлиги ҳақида хабар беради.

CHEVROLET EQUINOX - бу шунчаки ҳаракатланишнинг оддий бир усули эмас. Замонавий технологиялар ва янги имкониятларнинг жорий этилиши сизнинг ҳаракатланиш хавфсизлигингизни таъминлайди ҳамда автомобилингизда ўтказган ҳар сониянгиздан завқ олиш имкониятини беради.

Сизга янгиланган Chevrolet Equinox RS комплектацияси қуйидаги имкониятларни тақим этади:

- Тўлиқ светодиод оптикаси;

- Адаптив (мослашувчан) круиз-контрол;

- Орқа тарафдаги транспорт воситаларининг ҳаракати ҳақида огоҳлантириш тизими;

- Кўриниши чекланган жойлар мониторинги;

- Олд ўриндиқни вентиляцияси;

- Премиум динамик тизим;

- Хавфсизликни таъминлаш тизими (пиёдаларни аниқлаш, тўқнашув хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантириш, йўл чизиқларини назорат қилиш ва ҳоказо).

CHEVROLET TRACKER - бу ўзига ўзгача, ихчам, замонавий ва кўп қиррали кроссовер излаётганлар учун. Янгиланган Chevrolet Tracker LT ва RedLine комплектацияси ўзининг климат - контроли, ҳайдовчи ўриндиғида электрон бошқарув имконияти ва сунъий тери билан қопланган ўриндиқларининг мавжудлиги билан аввалги моделлардан фарқланади. Сиз юқорида келтирилган кенг имкониятли комплектациялардаги автомобил моделларини CHEVROLETнинг расмий дилерлик марказларидан сотиб олишингиз мумкин.

Chevrolet Equinox (2021 йил модели)

- бошланғич комплектация*: 260 000 000 сўм

- RS комплектацияси: 360 000 000 сўм

Chevrolet Tracker (2021 йил модели)

- бошланғич комплектация*: 145 130 000 сўм

- LT комплектация: 201 740 000 сўм

- RedLine комплектация: 208 696 000 сўм

* Бошланғич комплектациядаги автомобилларни сотиб олиш истагини билдирган харидорлар дилерлик марказлари ёки info@uzautomotors.com электрон манзилига сўров қолдиришлари лозим. Етарли миқдордаги сўровлар жамланганидан сўнг, компания ушбу автомобилларни харидорларга етказиб берилишини таъминлайди.

Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган.

ФОТО ЛАВҲАЛАР:

EQUINOX

TRACKER