Умумий ўрта таълим мактаблари учун тарификация жадвалини электрон шакллантириш бўйича UzASBO дастурида яратилган модуллар

Умумий ўрта таълим мактаблари учун тарификация жадвалини электрон шакллантириш бўйича UzASBO дастурида яратилган модуллар

@talimda, Ta’lim yangiliklari

1. Умумий механизм

2. Базавий таянч ўқув режаси модули

3. Титул варағи модули

4. Титул варағини жамлаш модули

5. Ҳар бир синф кесимида ўқув режа тақсимоти модули

6. Ҳар бир ўқитувчига фан ва синф бириктириш модули (бу қисм устида ишланяпти, тез орада тайёр бўлади)

7. Тарификация модули (бу қисм устида ишланяпти, тез орада тайёр бўлади)

Мактаблар UzASBO дастурий мажмуасида «Титульный лист» ҳужжатини тўлдирадилар. Тўлдирилган ҳужжатни туман ХТБ га жўнатилади. Туман ХТБ эса юборилган ҳужжатларни жамлаб, туман молия бўлимига жўнатади.

“Титул лист” туман молия бўлими томонидан тасдиқланганидан сўнг, ҳужжат Отчет принят ҳолатига ўтади. Шундан кейин мактаб “Сетка часов” ва тарификация ҳужжатини киритади.

14 хил типдаги мактаблар учун базавий таянч ўқув режаси соатлари UzASBO дастури маъмури томонидан ҳар бир ўқув йили учун бир марта киритиб қўйилади ва Ҳалқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Келгусида ҳар бир мактаб учун ўқув режалар соатлари ушбу киритилган соатлар асосида шаклланади. Ташкилот ҳисобчисида соатларни ўзгартириш учун имкон бўлмайди. Ушбу чеклов орқали шу кунгача тарификацияни нотўғри шаклланиши ва ортиқча маблағ ажратилишига чек қўйилади.

Ушбу ҳужжат дастур фойдаланувчиси томонидан киритилади. Бунинг учун Ҳужжатлар-Ходимлар ҳисоби-Тарификация жадвали-Титул варақ (мазкур қисм кўринмаётган Халқ таълими бўлими иқтисодчилари дастур администраторларига мурожаат қилиши керак) қисмига кирилади. Бу ҳужжатда қуйидаги маълумотлар киритилади.

1. Ҳужжат санаси

2. Ўқув йили

3. Мактаб тури

4. Мактаб жойлашуви (шаҳар ёки қишлоқ)

5. Синф рақами

6. Болалар сони ва шундан қизлар сони

7. Синф тили

8. Синф сменаси

9. Синф қайси фанга ихтисослашганлиги

Титул варағи бир ўқув йили учун 1 марта тўлдирилади. Шундан сўнг ушбу ҳужжат туман халқ таълими бўлимига жўнатилади. Халқ таълими бўлими титул варағини текшириб, жамлаб туман молия бўлимига жўнатади. 

Бу модулдан халқ таълими бўлими фойдаланади. Бунинг учун Ҳужжатлар-Ходимлар ҳисоби-Тарификация жадвали-Титул (жамланма) (мазкур қисм кўринмаётган Халқ таълими бўлими дастур администраторига мурожаат қилиши керак) қисмига кирилади. Жўнатилган титул варақлари ХТБ нинг жамлаш ойнасида намоён бўлади. Жўнатилган ҳужжатлар Отправлен холатида, ХТБ қабул қилганидан сўнг улар Доставлен холатига ўтади. Жамланган ҳужжатлар туман молия бўлимига жўнатилади ва тасдиқланганидан кейин Отчет принят холатига ўтади ва қуйи ташкилотда титул варағида ҳеч қандай ўзгартириш киритиб бўлмайди.


Мактаблар томонидан нотўғри жўнатилган титул варақларини орқага қайтариш учун эса Ҳужжатлар-Ходимлар ҳисоби-Тарификация жадвали-Титул (юбориш) қисмига кирилади.

Титул варағи Отчет принят холатига ўтганидан сўнг, ҳар бир синф кесимида ўқув режа тақсимоти ҳужжатини киритиш мумкин бўлади.


Ушбу ҳужжатда қуйидаги маълумотлар киритилади.

1. Ҳужжат рақами

2. Ҳужжат санаси

3. Ўқув йили

4. Жами соатлар (автомат равишда)

5. Изоҳ

6. Мактаб тури

7. Синф танланади

Танланган маълумотлар асосида фанлар рўйхати ва соатлар автоматик равишда шаклланади. Фақатгина бўлинадиган фанлар соатларигина фойдаланувчи томонидан қўлда қўйилади холос.

Тип класса менюсида фақатгина титул варағидаги синфлар рўйҳати чиқади. Қуйидаги расмда 1-А синф (бола сони 34 та) учун ўқув соати режаси киритилган. Бўлиниб ўтиладиган фанлардагина таҳрирлаш тугмаси мавжуд.

Ушбу ҳужжатда қуйидаги маълумотлар тўлдирилади.

1. Ҳужжат санаси

2. Ўқув йили

3. Изоҳ

4. Ўқитувчи исми, шарифи

5. Квалификацион категорияси

6. Категорияси сертификати рақами ва тугаш муддати (Сертификат муддати тугаганидан сўнг дастурда огоҳлантириш ойнаси чиқади)

7. Битирган олий ўқув юрти номи ва битирган йили

8. Диплом серияси

9. Диплом бўйича мутахассислиги

10. Бириктириладиган синф

11. Дарс берадиган фани (Агар ўқитувчи 2 ёки ундан ортиқ фандан дарс берса, икки марта киритилади)

12. Базовий тариф ставка суммаси (автоматик равишда категория танлангандан сўнг)

13. Белгиланган ўқув соати (белгиланган максимал соатдан ошиб кетмаслиги бўйича чеклов мавжуд)

14. Дафтар текшириш соати (дафтар текшириш мумкин бўлган фанлар учунгина соат қўйиш мумкин)

15. Синф раҳбарлиги берилиш ёки берилмаслиги (2 ёки ундан ортиқ синф танлаб бўлмаслиши бўйича чеклов мавжуд)

16. Уйда ўқитиш соати

17. Қўшимчалар фоизи (Ҳар бир қўшимча учун максимал фоиз чегаралари белгилаб қўйилган)

Юқоридаги барча ҳужжатлар киритилганидан сўнг, тарификация автоматик равишда дастур томонидан шаклланади. Ташкилот ҳисобчиси фақатгина ушбу менюга кириб, Создать тугмасини босади.

Тарификацияда ҳужжат санаси, ҳужжат рақами ва изоҳ ёзиб, Заполнить тугмаси босилади ва қуйидаги маълумотлар кўринади.

1. Ўқитувчи исми, шарифи

2. Квалификацияси

3. Қайси ОЎЮ ва қачон битиргани

4. Ўқув соати

5. Ўқув соати суммаси

6. Тегишли қўшимчалар суммалари

Тўғрилиги текшириб чиқилгандан сўнг, тарификация жадвали Сохранить тугмаси орқали сақлаб қўйилади. Штатлар жадвали шакллантирилаётганда Сумма по тарификации устунида ушбу тарификация суммаси автомат ёзилади.


Report Page