Uz

Uz

@UZBEKISTANUZ


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаммад Рафиқов вафот этди


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, санъат арбоби, «Дўстлик» ордени соҳиби Муҳаммад Рафиқов 81 ёшида вафот этди.


Муҳаммад Рафиқов Бухоро вилояти телевидениеси ташкил топган кун, яъни 1994 йил март ойидан буён режиссёр сифатида фаолият кўрсатиб, кўплаб кўрсатувлари, шунингдек, ижро этган роллари билан телетомошабинлар эътиборини қозонди.


Жумладан, «Бобур» телефильмида Шайбонийхон, «Амир Музаффархон»да Музаффархон, «Ҳаким ва ажал» видеофильмида Ибн Сино, «Имом Бухорий» сериалида Имом Бухорий, «Соҳибқирон» сериалида Амир Темур, «Шайтанат» видеофильмида Абдураҳмон табиб, «Қўқон шамоли» фильмида Шайх ул-Ислом каби 50 дан ортиқ образларни маҳорат билан ижро этди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: 👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEGbbyh7-jOGYrnA1w

Report Page